Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Кўришингиз шарт! Футбол ҳақидаги энг яхши 5 сериал (ВИДЕО)

Баҳо:
+ | -

Футболчиларнинг таржимаи ҳоллари ёки футбол ҳақидаги тўлиқ метражли фильмлар энди ҳеч кимни ажаблантирмайди. Аммо бир неча йил олдин ҳамма нарса ўзгарди – сериал ҳужжатли фильмларнинг ўрнини эгаллади. Дастлаб “Амазон” сериаллар ишлаб чиқаришни бошлади ва кейинчалик “Нетфлих” қўшилди.

Мақсад – футбол жамоаларининг мавсуми ҳақида сериал суратга олиш. Журналистлар ва операторлар жамоасига бутун машғулот жараёнига кириш имкони берилади, улар деярли ҳамма нарсани суратга олишлари мумкин (баъзан яширин видеокамералар ёрдамида) ва мавсум сўнгида йилнинг муҳим лаҳзалари ҳақида 6-10 та қисмлар чиқади. Ушбу формат АҚШда НФЛ жамоаларига (профессионал Америка футбол лигаси) асосланган эди ва кейинчалик Европага кўчди.

Бугунги саҳифамизда футбол ҳақидаги энг яхши сериаллардан олтитаси ҳақида маълумот берамиз.

“All or Nothing: Manchester City”

"Манчестер Сити" сериали “Амазон”нинг Америка футболидан ташқаридаги биринчи лойиҳаси эди. Компания Англиянинг "Манчестер Сити" клубига 2017/18 мавсумда жамоанинг барча ўйинларига кириш учун 10 миллион фунт стерлинг тўлади. Ўша йили "Манчестер Сити" Англиядаги учта титулдан иккитасини қўлга киритди ва шунингдек, Премьер-лигада тўпланган очколар сони бўйича рекорд ўрнатди – 100. Фильмни суратга олиш пайтида, албатта, бундай натижалар йўқ эди, “Амазон”нинг “шаҳарликлар”ни танлаши шунчаки омадли келди.  Тахминан 50 дақиқа давом этган 8 та эпизод чиқди. "Манчестер Сити"га бундай ҳужжатли сериал форматини шунчалик ёқдики, кейинги мавсумда улар ўзлари шунга ўхшаш лойиҳани суратга олишди – "Fight 'Til The End " – 2018/19 мавсумининг сўнгги 30 куни.

“First Team: Juventus”

“Нетфлих” “Амазон” билан параллел равишда "Ювентус" мавсуми ҳақидаги лойиҳа устида иш бошлади. Бу жамоанинг мавсумдаги ўйинларини ҳужжатлаштириш учун биринчи уриниш эди. Фарқ материал тақдимотида бўлган: агар “Амазон” мавсум охирида барча 8 та эпизодни чиқарган бўлса, “Нетфлих” қишда учта эпизодни (ёзнинг биринчи ярмида) ва ёзда учта эпизодни чиқарди. "Ювентус" сўнгги эпизодларнинг бирида дарвозабон Жанлуижи Буффон билан хайрлашди (кейинчалик қайтиб келди).

“Premier Passions ва Sunderland Til I Die”

“Сандерленд” – ҳужжатли сериалларни суратга олиш нуқтаи назаридан Англиядаги энг оммавий медиа клубларидан бири. Клуб ҳақида биринчи бўлиб “Premier Passions” сериалида 1998 йилда “Би-би-си”, кейин эса, орадан йигирма йил ўтиб “Нетфлих” ҳикоя қилади. Умумий хусусият: иккала сериал ҳам "Сандерленд" Премьер-лигадан чиқиб кетган мавсумда суратга олинган. “Premier Passions” спорт ҳужжатли киносанъати учун чинакам ютуқ бўлди – сериалнинг яратувчилари "Сандерленд" ечиниш хонасига тўлиқ кириш имкониятига эга бўлишди, сериалда клуб бош мураббийи Питер Рейднинг ўйин олдидан ёки танаффус пайтида жуда кўп мотивацион нутқлари акс этади, уларнинг аксарияти беадаб тилда. " Sunderland Til I Die”да ечиниш хонасидаги кадрлар йўқ – клуб бош мураббийи Крис Коулман уларни тақиқлаб қўйди. Сериал клуб чемпионатни тарк этиши ва бизнесмен Стюарт Доналд томонидан "Сандерленд" сотиб олиниши билан якунланади. Бу жамоанинг кетма-кет иккинчи бор АПЛдан тушиб кетиши эди. “Нетфлих” иккинчи мавсумда сериални давом эттирди.

“Class of '92: Out of Their League”

Футбол ҳақидаги ҳужжатли мини-сериалнинг яна бир мисоли. Британиянинг “Би-би-си” компанияси 2015 йилда Class of '92: Out of Their Leagueнинг тўртта қисмини (икки фаслга бўлинган ҳолда) яратди: улар “Салфорд” клубини сотиб олган собиқ «Манчестер Юнайтед» ўйинчилари ҳақида. Асосий қаҳрамонлар – собиқ футболчилар, ҳозирда "Салфорд" эгалари – Фил Невил, Гари Невил, Раян Гиггз, Пол Скоулз ва Никки Батт. Улар ноодатий вазиятга тушиб қолишади, улар футболчилар эмас, футбол функционерлари бўлишади. "МЮ"нинг собиқ футболчилари "Салфорд"ни сотиб олишганда, клуб инглиз футболининг 8-дивизионида эди, 5 йил ичида клуб тўртта дивизиондан ўта олди ва ҳозирда 4-лигада ўйнаяпти. Сериал Гиггз ва компания раҳбарлигидаги "Салфорд"нинг дастлабки йиллари ҳақида ҳикоя қилади.

"This is Football"

Сизнингча, барча футбол сериялари тактика ва ўйинчи тажрибаси билан боғлиқми? Йўқ! Масалан, 2019 йилда “Амазон” бутунлай бошқа услубдаги " This is Football" лойиҳасини чиқарди. Асосий ғоя – футболнинг кучи ҳақида ҳикоя қилиш: бу воқеани ҳикоя қилиш каби эмас. Умуман олганда, биринчи мавсумда олтита эпизод чиқди, унда томошабинлар олтита мутлақо бошқа вазиятларни томоша қилишлари мумкин. Биринчи воқеа Руандада тинчликни тиклашга футбол қандай таъсир кўрсатгани ҳақида. Аёллар футболи, Исландияда ўйнашнинг аҳамияти ва Лионел Мессининг истеъдоди ҳақида. Бир сўз билан айтганда, агар сиз илҳом олишни истасангиз ва яна футболнинг ижтимоий аҳамиятини ёқтирсангиз, бу айнан сизга керакли сериал.

Манба: soccernews.ru

Сериал номларини таржимасиз қолдирдик, қидириб топишингиз учун осон бўлади. Сабаби ушбу сериаллар фақат инглиз тилида, аммо футболни севадиганлар инглиз тилини унчалик тушунмасалар ҳам сериаллардан завқланишади.

Киритилди: 16:56, 12.02.2020.
Ўқилди: 3904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.