Англиянинг «Лестер» клуби бош мураббийиБрендан Роджерс АПЛнинг 28-тур доирасида «Норвич» (0:1) клубига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ушбу натижадан сўнг босим остида қолиб кетамиз. Бизнинг жамоамиз кўпроқ қизиқарли кўринди. Сўнгги учрашувларда охирги дақиқаларгача катта куч билан кураш олиб бормаётганимизни тан оламан. Бироқ, «Лестер» ушбу камчиликни бартараф этиш учун меҳнат қилади.
Ҳакамнинг голимизни бекор қилиш ҳақидаги қарор ҳафсаламизни пир қилди. Ҳакамнинг бу ҳукми биз учун жуда кескин бўлди. Бу адолатли қарор бўлди деб ҳисобламайман. Ортда қолган ҳафтада бўлиб ўтган Еврокубоклари ўйинларини кузатдим, у ерда ҳакамлар бундай вазият учун тезкорлик билан қарор чиқаришди», — дедиБрендан Роджерс.