Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

ОФК расмий сайти «Насаф»нинг «олтин даврини» ёдга олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Улар янги тарих яратишган эди... Аслида Ўзбекистон футболида 1994 йилдаги Осиё ўйинлари, 2018-йилдаги (U23) қитъа чемпионлиги мавжуд. Шунга қарамай, ўзбек клублари ичида айнан «Насаф» биринчилардан бўлиб 2011-йилда халқаро мусобақада ғолиб чиқишни уддалаган.

Анатолий Демьяненко шогирдлари финал учрашувида «Кувайт СК» клубини 2:1 ҳисобида мағлубэтишган ва мамлакат тарихидаги илк нуфузли совринга эга чиқишган эди. Ўзбекистоннинг жанубий ўлкаси учун бу шонли ғалаба саналади.

 

Қарши клуби 12 та учрашувда рақиблари дарвозасини 37 бор ишғол қилганча, ўз йўлида учраган Ливан, Ҳиндистон, Яман, Иордания, Таиланд ва Кувайт клубларини «четга суриб» ташлашга муваффақ бўлди.

Ўша машҳур чемпионликдан сўнг, «Насаф» футболчилари ўз фаолиятларини Осиё ва унинг ташқарисидаги ареналарда давом эттиришди.

 

Муроджон Зуҳуров

ОФК Кубоги-2011. 12 та ўйин ва 7 та ўтказиб юборилган гол

Миллий терма жамоа учун 2011-йилда ўтказилган қитъа чемпионатига олиб кетилган, бироқ фойдаланилмаган дарвозабон ўша даврдаги «Насаф»нинг чинакам таянчи эди. Энг қизиғишундаки, Зуҳуров 2011-йилда ички биринчиликдаги 26та ўйиннинг атиги 10 тасидагина «Насаф» либосида майдонга тушган. Шунга қарамай, ўша 10 та учрашувнинг атиги 4 ўйинидагина гол ўтказиб юборган холос. Дарвозабон ўтган мавсумни ўзининг собиқ жамоаси – «Бунёдкор»да ўтказди ва декабрь ойида футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди

 

Мақсуд Каримов

ОФК кубоги-2011. 12 та ўйин,битта гол.

Ҳурматли ва ишончли ҳимоячи Демьяненконинг сира алмаштирилмайдиган футболчиси эди. Уни «Ат-Тилол»га қарши учрашувдаги ўйини билан кўпчилик ёдида сақлаб қолгани аниқ. «Насаф»нинг Осиё қитъасидаги зафарли юришидан сўнг, Мақсуд жамоада яна 7 йил қолди. Кейин «Қизилқумда» 2019-йилги мавсумни ўтказди ва бутсаларини михга илди. Бугунги кунда ўзи туғилиб ўсган Хоразм вилоятининг «Хоразм» клуби бош мураббийи саналади.

Боян Малишич

ОФК Кубоги-2011. 10 та ўйин

Бўйи 188 см бўлган ҳимоячи «Насаф»га келганида 26 ёшда эди. У ўзининг Қаршидаги илк мавсумидаёқ ғалабанинг таъмини тотиб кўрганлардан бири ҳисобланади. У «Насаф»дан кетгач, Сербиянинг «Явор» клуби сафида ҳам тўп сурди. Аслида, Боянни чинакам саёҳатчи десак, адашмаган бўламиз. У фаолияти давомида Осиёнинг Филиппин, Хитойва Индонезия клубилари шарафини ҳимоя қилишга улгурди. Уни сўнгги бор майдонда 2019-йилнинг декабрьойида кўришган. У ҳақида бошқа маълумотларни топишнинг иложи бўлмади.

Ботир Қораев

ОФК Кубоги-2011.10 та ўйин

Ботир Қораевнинг узоқ давом этган фаолиятидаги энг ёрқин ғалаба «Насаф»нинг ОФК Кубогидаги зафарли юришлари билан боғлиқ. У шунингдек, Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳам саналади. У «аждарлар» билан бир бор Суперлиганинг кумуш медалларига эга чиққан бўлса, 2000-2014-йиллар оралиғида 8 бор бронзамедалларини ҳам ўзиники қилб олган. Келаси ойда 40 ёшни қоралаши кутилаётган Қораев айни дамда Муборакнинг «Машал» жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Жаҳонгир Жиямуродов

ОФК Кубоги-2011. 10 та ўйин, 1 та гол

 

Жаҳонгир ўзининг мусобақанинг ярим финалида аниқ амалга оширган пенальтиси билан тарихда қолиши аниқ. Футболчи чемпионликдан сўнг, «Насаф» билан ОЧЛда ҳам иштирок этди.

Бугунги кунда эндигина 32 ёшни қарши олганига қарамай, у иккинчи дивизионда ҳаракат қилаётган «Зомин» жамоаси бош мураббийи саналади.


Андрес Переплёткинс
ОФК Кубоги-2011. 12 та ўйин
, 4 та гол

 

«Андерлехт», «Саутгемптон» сингари жамоаларда суяги қотган футболчи «Насаф»нинг чемпионлиги учун энг катта ҳисса қўшган инсонлардан бири ҳисобланади. Украинада таваллуд топган Андрес Литва терма жамоасида ҳам тўп суришга улгурган. Айниқса, унинг финал учрашувида амалга оширган ассистини таъкидлаб ўтиш даркор. Ўша йили Андресбутун мавсум давомида 40 та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12 та гол ёзиб қўйган эди. У жамоа билан яна бир мавсум қолди, сўнг Эстония, Арманистон, Кипр ва Латвия клублари шарафини ҳимоя қилди. Уни сўнгги бор 2019-йилда «Нова» жамоаси либосида кўрдик. Хозирча унинг карьераси борасида бошқа маълумотлар йўқ.

 

 

Лутфулла Тўраев
ОФК Кубоги-2011. 12 та ўйин
, 4 та гол

«Машъал»дан «Насаф»га кўчиб ўтган Лутфулло «Насаф»нинг олтин давридаги барча учрашувларда ҳаракат қилган. 23 ёшли йигит финал учрашувидаги ғалабадан 2 ой ўтиб Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасига ўтиб кетди ва 2013-йилда Ўзбекистон чемпиони бўлди. Кейинчалик фаолияти давомида «Локомотив», «АГМК» ва «Фелда Юнайтед» сингари клубларда ҳаракат қилди. Аслида, 2020-йилги мавсумни Тўраев «Бунёдкор»да бошлади. Вадим Абрамов уни бироқ Индонезиянинг «Мадура Юнайтед» жамоасига қўйиб юбормади.


Артур Геворкян

ОФК Кубоги-2011. 11 та ўйин, 4 та гол

 

Бугунги кунда Туркманистоннинг «Аҳал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Артурнинг «Насаф»даги фаолияти жуда омадли (2011 йилги мавсумнинг барча мусобақаларида 11 та гол) бўлган. У Демьяненконинг ҳужумдаги асосий қуроли сифатида «Насаф»га катта фойда келтиришни уддалаган. 2014-йилда 18 та гол билан тўпуарлар пойгасида ғолиб чиққан Артур «Локомотив» жамоасига ўтиб кетади. Кейинчалик унинг фаолиятида «Қизилқум» ва «Бандуга» клублари пайдо бўлди. Айни дамда, қаҳрамонимиз ўз юртида футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда.


Эркин Бойдуллаев

ОФК Кубоги-2011. 9 та ўйин

 

Ўзининг энг омадли мавсумида «Насаф» билан чемпионликни қўлга киритган Эркин жамоанинг асосий футболчиларидан бири эди. У 2011-йилда ички биринчиликнинг 21 та ўйинида майдонга тушган бўлса, ОФК кубогининг 9 та ўйинида тўлиқ ҳаракат қилган. Айниқса, унинг «Ал-Виҳдат» ва «Кувайт СК» клубларига қарши ўйинлари таҳсинга сазовор. Чемпионликдан сўнг, Бойдуллаев 2016-йилгача «аждарлар» шарафини ҳимоя қилди. «Қизилқум» ўтишдан олдинолдин терма жамоадан ҳам чақирув олди. Энг қизиғишундаки, у 35 ёшда бўлишига қарамай, АГМК сафида мамлакат кубоги финалига қадар етиб келишни уддалади. Айни дамда ярим ҳимоячи АГМК шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Илҳом Шомуродов

ОФК Кубоги-2011. 8 та ўйин, 3 та гол

 

Илҳом барчанинг ёдида «Демпо» ва «Ал-Файсалий» жамоаларига киритган голлари билан абадий қолиши аниқ. Қаҳрамонимиз 2012-йилда «кичик муддат» «Бунёдкор» сафида ҳаракат қилди ва яна Қарши клуби сафига қайтди ва фаолияти сўнгига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2016-йилда бутсаларини михга илган ҳужумчининг жияни – Элдор Шомуродов («Ростов» клуби аъзоси) Осиёнинг энг шиддатли футболчиларидан бири ҳисобланади.

Иван Бошкович

ОФК Кубоги-2011. 10 та ўйин, 10 та гол

 

Черногориялик футболчи 2011-йилдаги ички биринчиликда атиги 4 та гол киритган бўлса-да, ОФК кубогида уни тўхтатишнинг иложи бўлмади ва умусобақанинг энг яхши тўпурарига берилган совринни уйига олиб кетди.

«Насаф» сафига 29 ёшида келиб қўшилган ҳужумчи «Демпо»га қарши ўйинда 4 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Шунингдек, унинг «Ал-Виҳдат»га қарши ўйинда киритган голи «Насаф»га муҳим ғалабани тақдим этган. Серб «Чонбури» сафига ўтгунига қадар яна бир мавсум «Насаф» либосида ҳаракат қилди. «Чонбури»дан сўнг, унинг шарқий Осиёдаги саргузаштлари бошлади. Фақат 2017-йилга келибгина Иван «Стужеска Никсиc» жамоасида бутсаларини михга илди.

 

Шунингдек

 

Носирбек Отақўзиев ўз фаолияти давомида Ўзбекистоннинг гранд клубилари сафида ҳаракат қилди. Шунингдек, ҳалиҳам терма жамоадан чақирув олаётган Фозил Мусаевни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Мусаев Қатар, Эрон ва Япония чемпионатларида ҳам ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Худди у сингари Артём Филипасян ҳам Шарқ бўйлаб саёҳат қилганлардан бири. Хитой, Таиланд ва Индонезия чемпионатларида тўп сурган ҳимоячи 2013-йилда «Бунёдкор» билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2011-йилда 20 ёшли захира дарвозабони саналган Элдорбек Суюнов бугунги кунда миллий терма жамоанинг асосий дарвозаби даражасига кўтарилган.

 

Бош мураббий

Анатолий Демьяненко

 

Футболчилик фаолияти давомида 5 бор СССРчемпионлигини қўлга киритган афсонавий футболчининг эришган ютуқлари ҳақида узоқ сўзлаш мумкин. Айниқса, «Динамо Киев» сафидаги УEФА кубоги унинг фаолиятини безаб турувчи соврин саналади. Шунингдек, у собиқ иттифоқ термаси сардори сифатида 80 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. У тўлиқ бир мавсум «Насаф»да фаолият олиб боргач, бироз футболдан узоқлашди ва 61 ёшида Словениянинг «Нитра» жамоаси устозига айланди.

 

Жамоа менежери

 

Анатолий Демьяненкодан сўнг, Усмон Тошев жамоа бошқарувини ўз қўлига олди. «Насаф» уни истеъфога чиқаргач, Ўзбекистоннинг турли клубларини бошқарган бўлсада, айтарли ютуқларга эришгани йўқ.

Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз 2018-йилдан бошлаб Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда 54 ёшли мутахассис Тожикистон терма жамоаси билан Қатар-2022 мусобақасида иштирок этиш учун кураш олиб бомоқда. Айни дамда, унинг жамоаси ўзи жойлашган гуруҳда Япония ва Қирғизистондан кейинги ўринда бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:45, 07.03.2020.
Ўқилди: 7726 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.