Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон термаси собиқ мураббийи футбол тарихидаги энг «омадсиз»лар қаторига киритилди

Баҳо:
+ | -

"Marca" нашри футбол тарихидаги энг омадсиз футболчилар ва мураббийлар рейтингини тузиб чиқди. Бунда уларнинг халқаро мусобақалар (клуб ва терма жамоа билан)нинг ҳал қилувчи финал ўйинларидаги мағлубиятлари инобатга олинган.

Демак, «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано ушбу рейтингда пешқадам сифатида эътироф этилди. У фаолияти давомида иштирок этган финалларнинг 11тасида (5 марта терма жамоада, 6 марта клуб сафида) мағлубиятга учраган. Аммо Маскерано фаолиятида 20дан ортиқ соврин қўлга киритганини ҳам таъкидлаш лозим.

Иккинчи ўринни «Манчестер Юнайтед» клуби ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра эгаллади. У Чемпионлар лигаси финалида энг кўп ютқазган ўйинчи ҳисобланади — 4 марта. Шунингдек, у Евро-2016 финалида Франция терма жамоаси сафида Португалияга имкониятни бой берган.

Учинчи поғонани эса «Челси», «Реал», «Бавария» клублари ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Арьен Роббен банд этди. Футболчи фаолияти давомида 6та ҳал қилувчи учрашувда (2 — ЕЧЛ, 3 — Европа суперкубоги, 1 — ЖЧ-2010) мағлуб бўлган.

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Эктор Купер муваффақиятсизлик борасида рейтингнинг 5-поғонасини банд этди. У "Валенсия" билан Европа чемпионлар лигаси финалига 2 марта етиб бориб, иккаласида ҳам мағлуб бўлган. Шунингдек, унинг ҳисобида Кубок эгалари кубоги ҳамда Африка миллатлар кубоги мусобақаларида 1 мартадан мағлубият мавжуд.

"Омадсизлар" рейтинги қуйидагича (топ-10):

1. Хавьер Маскерано. 11та финалда ютқазган.
2. Патрис Эвра. 5та финалда ютқазган.
3. Арьен Роббен. 6та финалда ютқазган.
4. Михаэль Баллак. 6та финалда ютқазган.
5. Эктор Купер. Мураббий 6та финалда ютқазган, жумладан, ЕЧЛ финалида — 2 марта, Кубок эгалари кубоги финалида 1 марта.
6. Алессандро Дель Пьеро. 4 марта финалда ютқазган.
7. Лотар Маттеус. 4 марта финалда ютқазган.
8. Гонсало Игуаин. 3 марта финалда ютқазган.
9. Жанлуиджи Буффон. 3 марта финалда ютқазган.
10. Антони де Авила. 2 марта финалда ютқазган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 11:58, 27.04.2020.
Ўқилди: 8376 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.