Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Хитойдаги энг қиммат футболчилар билан танишнинг

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz трансфермаркет порталининг янгиланган нархлари бўйича Хитойда тўп сураётган энг қиммат футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Бугун эътиборингизга, Одил Аҳмедовдан ҳам қимматроқ бўлган “юлдузлар лигаси”даги энг трансфер нархи баланд футболчилар билан таништириб ўтамиз.

 

10. Ренато Аугусто Бэйцзин Гоань» – 7 млн ​​евро

Биринчилардан бўлиб Хитойга катта маош эвазига ташриф буюрган футболчилардан бири Ренато Агусто десак, адашмаган бўламиз. Қаҳрамонимиз Хитойда ўзининг 4-мавсумини ўтказмоқда. Тан олиш лозим, ўтган вақт мобайнида Ренато ўз жамоасининг чинакам етакчисига айланишга муваффақ бўлди. 129 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи ҳисобида 36 та гол ва 38 та ассист мавжуд.

 

9. Соломон Рондон «Далянь Ифан» 8 миллион евро

Европанинг бир нечта номдор жамоаларида тўп сурган ҳужумчи ўтган йилнинг ёз ойидаёқ Хитойга йўл олган эди. Қаҳрамоними тез орада чемпионатнинг тўпурари бўлиши таҳмин қилинган эди, бироқ корона-танаффус барчасини барбор қилди. Шунга қарамай, Рондон 12 та учрашувда 5 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга улгуриб қолди.

 

8. Рожер Гедиш «Шаньдун Лунэн» 9 миллион евро

Бугунги рўйхатимиздаги энг ёш футболчи. Қаҳрамонимиз “Палмейрас” академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2018-йилда бир нечта топ жамоалар нишонида турган эди. Унинг “Челси”га ўтиши ҳақида миш-мишлар урчиган бир паллада, Гедиш Чин ўлкасига йўл олишга қарор қилади. Айни дамда, эса унга бўлган топ клублардан қизиқиш тўлиқ йўқолиб бўлди.

 

7. Седрик Бакамбу «Бэйцзин Гоань» 12 миллион евро

Бир пайтлар Эгор Криметс ўрнашиб кета олмаган жамоада Седрик чинакамига супер юлдузга айланди десак, адашмаган бўламиз. Клуб шарафини атиги 2 мавсум ҳимоя қилганига қарамай, Бакамбу 55 та учрашувда 39 та гол ва 14 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

 

Эл-Шаарави «Шанхай Шэньхуа» 13 миллион евро

Италиялик футболчининг кутилмаганда Хитойга йўл олиши, кўпчиликда ажабланиш ҳисини уйғотган эди. Клуб уни 2019-йилда сотиб олди ва уни жамоадаги энг катта маош оладиган футболчига айлантирди. Ҳужумчи эса, бундай илтифотга бор йўги 4 та гол билан жавоб қайтарди холос.

Алекс Тейшера «Цзянсу Сунин» 13,5 миллион евро

Алекс Хитойдан келиб тушгам фантастиcшартномани қўлдан бой бермаслик учун “Ливерпуль”, “Арсенал” ва хатто “Ювентус” сингари жамоаларнинг таклифини рад этганида, кўпчилик ҳайрон қолган эди. Ёш иқтидорли бразилиялик футболчининг кутилмагана Хитойга йўл олиши «Цзянсу Сунин» учун катта манфаат келтирди. 2016-йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилаётган футболчи 133 та учрашувда майдонга тушди, 63 та гол ва 38 та ассист! Шунчаки фантастик статистика.

Андерсон Талиска «Гуанчжоу Эвергранд» – 16 миллион евро

“Бенфика” жамоаси тарбияланувчиси “Бешиктош” сафида ЙЧЛда порлагач, бир нечта клублардан таклифлар келиб тушади. Қаҳрамонимиз эса, бугунги рўхатимиздаги футболчилар сингари муолиявий қулай шартномани танлайди ва «Гуанчжоу Эвергранд» футболчисига айланади. Тан олиш лозим, у Хитой чемпионатини қисқа муддатда забт этишга муваффақ бўлди. 45 бор ички биринчилик учрашувларида майдонга тушган Талиска 32 та гол ва 11 та ассистни амалга оширган.

Марко Арнаутович «Шанхай СИПГ» – 16 миллион евро

Марко Дунёнинг энг кучли биринчилик саналмуш, АПЛни ташлаб Хитой чемпионатига келгани бежизга эмас. Қаҳрамонимизга «Шанхай СИПГ» собиқ жамоасидан нақд 12 бор кўпроқ маош бериши манзур келган кўринади. Нима бўлган тақдирда ҳам, Марко ўзини Хитой чемпионатида ёмон ҳис этмаяпти. 16 та учрашув ва 10 та гол. Дебют мавсум учун чакки натижа эмас.

Паулино «Шанхай СИПГ» – 16 миллион евро

Паулино жамоасининг чинакам етакчиси саналади. У ўз вақтида “Барселона” жамоаси сафида ҳам ажойин мавсумни ўтказгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. 31 ёшли футболчнинг бугунги кунда Шанхай шахри клуби учун 156 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди. 63 та гол 25 та ассиста ярим ҳимоячи учун ажойиб натижа. Бежизга Паулинони клуб ортга қайтариб олмаган кўринади.

Оскар «Шанхай СИПГ» – 19 млн евро

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши катта пул илинжида биринчилардан бўлиб Хитойга йўл олганлардан бири саналади. “Челси”даги ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Оскар бугунги кунда «Шанхай СИПГ»нинг чинакам етакчисига айланиб бўлди. 123 та учрашув, 39 та гол, 66 та ассист. Бундан ташқари, Оскар бир неча бор Европа жамоаларининг таклифларини рад этиш орқали, клубга содиқ эканлигни намойиш этиб келмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:55, 11.05.2020.
Ўқилди: 7871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.