Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Хайрулла Ҳамидов мақооласи: "1 июнь – футбол болаларини ҳимоя қилиш куни!"

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛ финаллари июнь ойига ўтиб кетмасди. Аммо ўтган йилги финал айнан шу – болаларни ҳимоя қилиш кунига тўғриланган эди. Бу финални озмунча одам кутмадими дейсиз?!

Испанлардан чарчаган дунё ниҳоят футбол ватани вакиллари иштирокидаги баҳсни томоша қилиш учун нигоҳини айнан Испания пойтахтига қадаган эди. Мадриддаги Метрополитано стадионида икки инглиз клуби ўзаро баҳслашди.

Яна бир муҳим жиҳати, Лондон ва Ливерпуль жамоалари бу кечага катта сенсациялар билан етиб келган эдилар. “Тоттенҳэм”нинг VARли оқшомда “Сити” билан кечган ўйинини эсга олиб, юрак бир ҳапқирса, Амстердамдаги сўнгги сонияларини эслаб, янада тезроқ уриб кетади. Икки ўйиндаги адриналин икки-уч мавсумга ҳам етарли даражада эди.

“Ливерпуль” клубининг ярим финал жавоб ўйинида кўрсатган матонати эса, асрларга татигулик натижа. Ваҳ, ваҳ, бу қадар катта эмоциялар билан финалга етиб келганлар ҳаммаёқнинг чангини чиқариб юборишса керак, деб кутилганда, охирги ўйин жуда, жуда эҳтиёткор суратда ўтди. Сабаби битта эди – иккиси ҳам бир-биридан қўрқар, қарши қаҳрамонликдан чўчир эдилар. Яна бир сабаб – финалнинг жавоб ўйини бўлмаганидандир. Ахир, анови қаҳрамонликлар тўртинчи бўлимларда амалга оширилган-ку...

Ва энг муҳими, финалда таркиби кучлироқ “Ливерпуль”нинг ғалаба қозонгани кўпчиликка маъқул келган. Чунки айни шу муваффақиятдан сўнг Юрген Клопп шогирдларига чиндан-да узоқ кутилган суперклуб мақоми қайтариб берларди. Зеро, шу пайтгача жамоа кўпчиликка ёқардию, мақсадлари, амбициялари жиддий олинмасди. Шу тарихий ғалаба “Ливерпуль” жамоасини ўттиз йил олдинги нурли ўтмишига элтиб қўйди гўё. “Битлзлар даври”га.

Шунданми, жамоа ўзида ишонч пайдо қилиб, Англиядаги узоқ кутилган совринига эга чиқиш арафасида. Жуда, жуда яқин қолди...

Мухлисларсиз кубокни боши узра кўтарса ҳамки, "Ливерпуль" нишонлаб олади чемпионлигини, хавотир олманг. Ҳозирча мерсисайдликлар мухлиси ўтган йилнинг биринчи июнь куни болаларча шодланган Клопп ва унинг бандаси қувончига баҳра бўлиб турсин. Янги туғилган даврнинг болалари бўлмиш бу жамоани ҳимоя қилиш ҳозир ҳаммамизнинг вазифамиз!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 09:50, 01.06.2020.
Ўқилди: 3100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.