"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Вест Хэм"га қарши ўйиндан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Харри Кейн учун хурсандман. У бу голни уриш учун кўп меҳнат қилди. У ижобий сарлавҳаларга муносиб. Карантин вақтида у ўзини профессионалларча тутди. Харри ҳар хафта жамоага ёрдам беришга тайёр.
Мен ғалабадан мамнунман. Футболчилар ишончни қозонишяпти. Биз кучли мураббийга эга рақибга қарши ҳаракат қилдик. Қийин ўйин бўлишини билгандик, бироқ биз буни уддаладик", -дейди мураббий.