Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич «Атлетик» клубига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. «Барселона» ҳамда «Атлетик» клублари ўртасидаги учрашувда киритилган ягона голга айнан Ракитич муаллифлик қилди.
«Ўйинга киришиб кетишимиз қийин бўлди. Қийин ғалабага эришдик. Мавсумдаги дастлабки киритган голим жамоамга фойда олиб келгани ёқимли бўлди. Ушбу киритган голимни сўнгги бир неча ойда мени сабр қилиб кутган турмуш ўртоғим ва қизимга бағишлмайман. Шунча узоқ муддат гол ура олмаганимга ҳайронман. Ҳозир бахтиёрман.
«Атлетик» сифатли ўйин кўрсатди, яхши ҳимояланди, шу сабабли, бизда бўш ҳудудлар кам бўлди. Биз тўп билан имкон қадар тезроқ ҳаракат қилишимиз керак эди», - деди хорватиялик футболчи.