Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи - Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Австралия ва Янги Зеландия аёллар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Австралия ва Янги Зеландия аёллар ўртасида футбол бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишади. Таъкидлаш жоиз, аёллар ўртасидаги мазкур турнир тарихида биринчи марта бир йўла икки мамлакатда ўтказилади. Бу мамлакатларнинг биргаликдаги буюртмаси 35 овоздан 22 тасини олишга муяссар бўлди. Бу турнирни ўтказишга Колумбия ва Япония ҳам даъвогарлик қилган эдилар. Бироқ кейинчалик Япония коронавирус пандемияси сабабли ўз буюртмасини бекор қилди.

«Австралия ва Янги Зеландияда аёллар ўртасида футбол бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бизнинг аёллар футболига эътиборимиз, тенглик ва адолатга содиқлигимизнинг ифодаси бўлади. Бу аёллар футболини минтақамизда ва унинг ташқарисида ривожланттириш учун қудратли пойдевор яратади», – дейилади Австралия Бош вазири Скотт Морриссон ва унинг янги зеландиялик ҳамкасби Жасинди Ардерннинг қўшма баёнотида.

Шунингдек, бу илк маротаба 32 жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионатидир. Турнирни ўтказишнинг аниқ муддатлари ҳозирча номаълум.

“ФИФА кенгаши 2023 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб турнирда аввалги 24 жамоа ўрнига 32 жамоа иштирок этиши қарорини қабул қилган. Бу аёллар футболини янада рағбатлантиришга ижобий таъсир кўрсатади”, – деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Аёллар ўртасида жаҳон чемпионатлари ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сўнгги ЖЧни Франция қабул қилган эди. Ўшанда финал учрашувида АҚШ футболчи қизлари Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозонган эдилар. Умуман, америкалик аёл футболчилар жаҳонда энг кучли жамоадир. Улар тўрт маротаба жаҳон чемпиони бўлганлар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:14, 09.07.2020.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик