The Sun нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис ўз ватанига қайтиши мумкин.
34 ёшли посбонга "ПСЖ" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ўз навбатида "шпорлар" Льорисга ўринбосар излаш ишларини бошлаб юборди. Номзодлар орасида — Сэм Джонстон ("Вест Бромвич") ва Дин Хендерсон ("Манчестер Юнайтед")лар бор.