Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Қонида "Барса" ДНКси бор футболчилар ёхуд жамоага кимни қайтариш керак?

Баҳо:
+1 | -

Бугун "Барселона"нинг асосий таркибини кучайтириши мумкин бўлган, бироқ, ҳеч қачон клубнинг асосий жамоасида ўйнамаган "La Masia" «маҳсулотлари» ҳақида гаплашамиз.

Хави, Вальдес, Инъеста, Пике, Месси, Фабрегас, Бускетс, ундан олдин Пуйол, Гвардиола ва бошқалар. Кўп йиллар олдин, «Барселона»нинг футбол академияси бутун Европани қўрқитадиган жамоанинг таянчига айланадиган ажойиб истеъдодларни камолга етказди. Шундан сўнг, турли мураббийлар ушбу мактабнинг бир қанча битирувчиларини клубнинг янги етакчисига айлантиришга ўринишди. Бу ҳаракат Марк Бартра, Боян Киркич ва Жерар Деулофеу каби футболчилар мисолида қайсидир маънода амалий ифодасини топди. Аммо, улар бир икки ёрқин чақнашлардан сўнг «сўнишни» бошладилар.

Лео Месси, Хорди Алба, Серхио Бускетс, Жерар Пике, Серги Роберто ва Ансу Фати. Булар довруғи достон бўлган "La Masia"нинг «Барса»учун етказиб берган ҳақиқий истеъдодлари. Албатта, Рикки Пуч ва Оскар Мингуэсаларни ҳам таъкидлаш ўринли. Лекин, улар етарлича «муҳим футболчи» мақомида эмаслар.

Сўнгги 10 йил ичида "La Masia" тарбияланувчиси сифатида клубнинг асосий жамоасида тўп сураётган фақатгина икки футболчи, Серхио Роберто ва Ансу Фатиларни кўрсатиш мумкин. Ушбу вазиятда бундай таниқли академиядан кутиладиган натижа қанчалик қониқарли?

Яқинда, Карлес Аленъа клубни тарк этди. Академиянинг яна бир ёрқин вакили қўлдан кетди. Ёзда каталонияликлар Марк Кукурелъя билан биргаликда Карлес Пересларни ҳам сотиб юборишди. Рафинъя эса «ПСЖ»да тўп сурмоқда.
Қуйида эсламоқчи бўлганимиз, «Барселона» мактабида таҳсил олган, аммо ҳеч қачон асосий жамоада ўйнамаган ва Каталония билан жуда ёшлигидан хайрлашган футболчилардан бири эҳтимол, ҳозирги жамоанинг нажоткори бўлар?

Андре Онана (Аякс)

«Барселона»нинг собиқ ва таниқли ҳужумчиси, Камерунлик Самуэлъ Это'Онинг ҳамюрти, айни пайтда амстердамликларнинг ишонган посбони. 2010 йилдан бошлаб, иқтидорли дарвозабон 5 йил мобайнида ёшлар жамоаларида тўп тепган. Аммо, атига бир йилдан сўнг Онана асосий таркиб футболчисига айланиши мумкин бўлганида 2014 йил, май ойида клуб раҳбарияти, янги сотиб олинган Марк-Андре Тер Штегенга ишонч билдиришни маъқул топди. Айнан, олмон посбонини Виктор Вальдесга ўринбосар сифатида кўришди ва икки йилдан сўнг Тер Штеген «Барселона» нинг асосий дарвозабонига айланди. Онана эса «Аякс»га борди, у эрда у асосий жамоада ҳаракат қила бошлади. Нидерландияда у юқори ҳурмат, мухлислар ишончини қозонди. Африкалик футболчи, ушбу мавсумда Эридевизияда ўтказган 15 учаршувдан 7 тасини «қуруқ ўйин» сифатида расмийлаштирган. Ким билади, агар «Барселона» яқин ўтмишда Тер Штеген эмас Онанага ишонч билдирганида, Германиялик дарвозабон ҳозирги даражасига чиқа олар эдими йўқми, номаълум.

Эрик Гарсия (Манчестер Сити)

Юқорида санаб ўтилганлардан фарқли ўлароқ, бу йигитчанинг тез орада «Барселона»га қайтиш учун яхши имкониятга эга эканлиги маълум бўлмоқда. Каталонияликларнинг айни пайтдаги ҳимоя маркази қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва янги ҳимоячи сотиб олиш асосий мақсад бўлиб турибди.
Футболчи ҳали 19 ёшда, аммо «Барселона» раҳбарияти бу йигит келажакда клубнинг муҳим футболчисига айланиши мумкин деб ҳисоблаётган бўлса, ажаб эмас. Испаниялик ёш иқтидор эгаси 2008-2017 йиллар оралиғида «Барса»га тегишли футболчи бўлган. 2016 йилда «Барса»нинг U16 жамоасида тўп тепганидан сўнг, 2017 йил ёзги трансферлар ойнасида «Манчестер Сити»га йўл олади. Бугунгача, анча тажриба орттириб, мухлислар ва футбол жамоатчилиги эътиборига тушган Эрикнинг собиқ жамоасига қайтиши айни мақбул ва оқилона.

 

Эктор Беллерин (Арсенал)

Айни пайтда «тўпчилар» вакили ҳисобланган фаолиятини «Барса» академиясида бошлаган ва у ерда жуда ажойиб 8 йилни ўтказган. Аммо, кейинчалик "Канонирлар" ҳимоячини "La Masia"дан сотиб олишди. Беллерин Лондон клуби билан биргаликда Англия кубоги ва Суперкубогини 3 каррадан ютган. Умуман олганда, Экторнинг Англиядаги фаолияти анча омадли эди.
Ҳозирда, "Барcелона"да деярли битта номинал ўнг қанот ҳимоячиси, Сержинъо Дест бор эканлигини ҳисобга олсак, 2020-2021 мавсум, АПЛда 15 ўйин ўтказиб, 3 голли пасни амалга оширган испаниялик ҳимоячининг жамоага келиши, ўнг қанот ҳимоясида ўзаро рақобат муҳитини уйғотиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Алехандро Гримальдо (Бенфика)

Жорди Альба кўп йиллар давомида «Барселона» нинг асосий чап қанот ҳимоячиси бўлиб келган. Ёш Алехандро Гримальдо бундай кучли футболчига ўринбосар бўлиш имкониятига эга бўлмаган. Шу сабабли, қуним топа олмаган футболчи «Бенфика» сафида муҳим ўйинчига айланиб улгурди.
Бир неча йил олдин Альбанинг ўйинида пасайиш кузатилди ва «Барселона» унга ўринбосар излай бошлади. Асосий номзодлар айнан иккита –Гримальдо ва Кукурелъя эди. Аммо «Барса» раҳбарияти бошқача қарор қабул қилди.
Улар Гримальдони ортга қайтаришмади. "Eйбар"дан Кукурелъяни сотиб олишдию, дарҳол "Хетафе"га сотишди. Футболчи у ерда аллақачон ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужум чизиғида муҳим ўйинчига айланди. Якунда, «Реал Бетис»дан Жуниор Фирпо сотиб олинди. Ҳозирча, у кутилганидек ўйин намойиш эта олмаяпти. Балки, унинг ўрнига Португалия чемпиоантида жорий мавсум 14 ўйин ўтказиб, 1 гол 4 ассист қайд этган Гримальдо варианти яхшироқдир?

Дани Ольмо (Лейпциг РБ)

«Барселона»нинг асосий жамоасигача етиб бора олмаган яна бир иқтидорлардан бири. Ольмо «Эспанъол» мактабида футбол ўйнашни бошлади, бироқ, жуда тез орада Каталония клубининг фоcкуси унга қаратилди. Футболчи ўшанда 9 ёшда эди ва «блаугранас»нинг ёшлар жамоасида 7 йил ўйнаб, бирдан кутилмаган қарорни қабул қилди. Яъни, Хорватияга, Загребнинг "Динамо"сига кўчиб ўтди.
У ерда, ёшлар жамоасида бироз ўйнаб, сўнгра асосий жамоада ҳаракат қила бошлади. Йилдан-йилга яхшиланиб борган Дани, 2020 йилнинг қишки трансферлар ойнаси вақтида Германиянинг "Лейпциг РБ" жамоаси эътиборини жалб қилди. Қарабсизки, «Барселона» яна бир техник ҳужумкор ярим ҳимоячини қайсидир маънода қўлдан чиқарди. Хўш, 2019 йилда «қизил фурия» билан ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлигини қўлга киритган, жорий мавсум барча мусобақаларда 23 ўйин ўтказиб, 3 гол ҳамда 6 ассистга муаллифлик қилаган испаниялик футболчи айни пайтдаги «Барса»да ўйнашга ҳақлими?

Такефуса Кубо (Хетафе)

Япониялик ярим ҳимоячи тўрт йил давомида «Барселона» таркибида бўлди аммо, 15 ёшида ватанига қайтиб кетди. Йиллар ўтиб, Кубо яна Испанияга келди, аммо, бошқа манзилга. Манзилгаки, «Барса»нинг принципиал рақиби «Реал Мадрид»га қайтди. Дембеле, Тринкау, Педри, Фати, Конрад. Айтиш мумкинки, айни пайтда, «Барселона»да мана шундай истиқболли ҳужум чизиғи шаклланмоқда. Аммо, қаҳрамонимиз бу эрда деярли йўқолиб қолмади. Мадридликларга тегишли бўлган ёш яримҳимоячи, ортда қолган мавсумда «Маллъорка» сафида 36 ўйин ўтказиб, 4 гол, 5 ассист қайд этди. Жорий мавсумда эса, «Хетафе»нинг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Мауро Икарди (ПСЖ)

Икарди Аргентинада туғилган, аммо унинг оиласи 6 ёшида Испанияга кўчиб ўтган. 8 ёшида у "Весендария" ёшлар жамоасида ўйнай бошлади. Ёш Мауро у ерда 7 йил ўйнади ва шу вақт ичида 500 дан ортиқ гол урди. Бундай юқори кўрсатгичлар билан иқтидорли ҳужумчи кўплаб клублар - «Валенсия», «Реал», «Эспанъол», «Севилъя», «Депортиво» ва ҳаттоки, Англиянинг «Ливерпул» ва «Арсенал» жамоалари эътиборини ўзига жалб қилгани ажабланарли эмас эди.
Натижада, 2008 йилда ёш Икарди «Барселона» билан беш йиллик дастлабки шартномасини имзолади. Икки мавсум давомида «кўк-анорранглилар» ёшлар жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди, чемпионлик нашидасини тотди. Бироқ, улар Маурони асосий жамоага олиб боришга интилмадилар ва натижада у Италиянинг «Сампдория»сига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилди. У эрда, 2012 йил май ойида биринчи марта асосий жамоада ўйнади. Шундан сўнг, генуяликлар сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Икардини 400 минг эврога сотиб олди.
Кейинчалик, Мауронинг футболчилик фаолияти Италиянинг «Интер» ва ҳанузгача ўйнаб келаётган Франсиянинг «ПСЖ» жамоалари билан боғланди. Каталонияликларда жорий мавсум парижликлар таркибида 6 ўйинда 3 гол 1 муваффақиятли узатма амалга оширган собиқ футболчисини ортга қайтариш варианти бор эди. Айниқса, Луис Суарес сотиб юборилгандан сўнг. Аммо, клуб бундай қилмади, ҳозирча.

 

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: ISPORT
Киритилди: 23:17, 13.01.2021.
Ўқилди: 6500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.