Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

UFC-257. Маҳмуд Муродов UFC’даги 3-жангида қанча маблағ ишлаб топгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

The Sport Daily нашри UFC 257 мусобақаси иштирокчилари қанча маблағ ишлаб топганини маълум қилди.

Энг кўп миқдордаги даромад Конор Макгрегорга тегишли бўлди. Ирландиялик спортчи 5 миллион доллар кафолатланган гонорар ва харажатлар учун 20 минг долларга эга бўлди. Шунингдек, Конор тахминан 25 млн доллар бонус пулларига эга бўлгани тахмин қилинмоқда.

Мусобақанинг асосий кардида жанг қилган Маҳмуд Муродов эса жами 93,5 минг доллар миқдорида пул ишлаб олган. Муродовнинг гонорари 20 мингни ташкил қилган, ғалаба учун яна 20 минг қўлга киритган. Учинчи раундда нокаут қайд этган Маҳмуд кечанинг ёрқин чиқиши учун 50 минг доллар бонусга эга бўлди. Шунингдек, жангга яқин кунлардаги харажатлар учун 3,5 минг тақдим этилган.

Нашрда таъкидланишича, бу маълумотлар расмий эмас, бироқ ҳақиқатга анча яқин.

Қуйида асосий кард иштирокчилари ва бошқа айрим яккакурашчилар даромади билан танишинг:

Конор Макгрегор — 5, 02 миллион доллар (5 млн гонорар, 20 минг харажатлар), (тахминан 25 млн доллар бонус);

Дастин Порье — 1, 07 млн (1 млн гонорар, 50 минг «Кеча чиқиши» учун бонус, 20 минг харажатлар);

Майкл Чендлер — 253,5 минг доллар (100 минг гонорар, 100 минг ғалаба учун, 50 минг «Кеча чиқиши» учун бонус, 3,5 минг харажатлар);

Бред Таварес — ​​187 минг (86 минг гонорар, 86 минг ғалаба учун, 15 минг харажатлар);

Ден Ҳукер — 125 минг (110 минг гонорар, 15 минг харажатлар)

Жоан Колдервуд — 120 минг (55 минг гонорар, 55 минг ғалаба учун, 10 минг харажатлар);

Марина Родригес — 95 минг (20 минг гонорар, 20 минг ғалаба учун, 50 минг «Кеча чиқиши» учун бонус, 5 минг харажатлар).

Маҳмуд Муродов — 93,5 минг (20 минг гонорар, 20 минг ғалаба учун, 50 минг «Кеча чиқиши» учун бонус, 3,5 минг харажатлар);

Жессика Ай — 61 минг (51 минг гонорар, 10 минг харажатлар);

Аманда Рибас — 35 минг (30 минг гонорар, 3,5 харажатлар);

Жалгас Жумагулов — 13,5 минг (10 минг гонорар, 3,5 минг харажатлар).

Қайд этиш керак, яккакурашчилар мазкур даромадининг 30 фоизга яқини солиқларга сарф бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:36, 25.01.2021.
Ўқилди: 15760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.