Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби марказий ҳимоячи Эдер Милитаонинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти.
28 ёшли бразилиялик футболчи апрель ойидан буён жароҳати сабаб майдонга тушмаяпти. Бироқ ҳозир у сафга қайтишга яқин турибди.
Marca нашри маълумотларига кўра, Милитао яқинда ўтказилган машғулот ўйинининг сўнгги дақиқаларида майдонга тушишни истаган.
Шу орқали у «Реал» мураббийлар штабига ўйнашга тайёр эканини исботламоқчи бўлган.
Бироқ футболчи қатъий рад жавобини олган.
«Йўқ, сен ҳатто беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан», — дейилган унга.
10 октябрь, шанба куни Жозе Моуриньо шогирдлари Испания Ла Лигасининг саккизинчи турида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.
Учрашув Ўзбекистон вақти билан 11 октябрь куни соат 00:00 да бошланади.
Айни пайтда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













