Жорий мавсум Премьер-лига бош соврини учун кураш росмана авжига чиққан. Турли вақт давомида нақ 9 та жамоа қисқа муддатга бўлсада бирма-бир пешқадамликка кўтарилишди.
Ўтган мавсум чемпион бўлган «Ливерпул»нинг бу йил анча темпни пасайтиргани билиняпти. «Ман Сити» эса 13-ўриндан кўтарилиб бугун ниҳоят биринчи поғонада кетмоқда. Клоппнинг қилган хатоларини Гвардиола жорий мавсум умуман кечирмоқчи эмас. Тарих такрорланмоқда, фақат жамоалар ўрин алмашишган.