Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"МС"-"МЮ" 2:3: Ўхшамаган реванш

Баҳо:
+ | -
FOTO: goal.com

Ўшанда ҳам ёмғир ёғиб турганди. Ўшанда ҳам мезбонлар бир киши кам бўлиб қолганди. Ўшанда ҳам бу изоҳни ҳеч ким қабул қилмаганди, аслида учрашув тақдирига қаттиқ таъсир кўрсатган бўлса ҳам.

Йўқ, "Манчестер Сити" бу қадар ожиз бўлиб қолди демоқчи эмасман. Йўқ, "Юнайтед" бу қадар кучайиб кетгани йўқ. Шунчаки, футболда воқеалар ривожи деган фактор нақадар аҳамиятли эканини яна бир бор хис қилдик холос. Бир киши кам қолган жамоанинг, катта потенциалга эга кучли жамоага қарши, бунинг устига ҳисобда орқада бориши, шу билан биргаликда, ғалабадан бошқа ҳисоб қониқтирмаслиги нақадар оғир ва қийин ҳолатга солиб қолишини хис қилдик холос. Бу икки жамоанинг сўнгги икки учрашувидаги натижалар футболнинг айнан мана шу сценарийлари учун қўлланма, десак бўлаверади. Бу шундай фаразга изоҳки, йирик ҳисобда мағлубиятга учраган жамоанинг рақибидан у қадар ожизлигидан эмас, унинг вазиятлар кетма кетлиги қурбони эканидан даракдир. Чунки, мана шундай драматик, тенг кучли курашлар остида кечган ўйинда ҳам кимдир қаттиқ куйиб қолиши ғеч гап эмасди.

Ўйинга икки жамоа турли аҳволда кириб келдилар. "Сити" ўтган турда "Ливерпул"ни 3:0 ҳисобида енгган бўлса, меҳмонлар худди шу ҳисобда "Ньюкасл"га бой бергандилар. Таркиб борасида эса, "Манчестер Юнайтед"нинг аҳволи бир мунча яхшироқ эди. Ҳар ҳолда улар, таркибдаги муаммоларга ўрганиб қолишган.

"Сити" таркиби эса ушбу мавсумда биринчи марта жиддий муаммолар қаршисида қолди. Биринчидан, ўтган ўйинда қизил олган Гарет Берри майдонга туша олмасди. Марказдаги унинг шериги Яҳё Туре эса акаси билан бирга Африка Миллатлар кубогига йўл оладилар. Балки шунинг учун Манчини уларни ҳам безовта қилмади. Балотелли ва Жекода эса кичик жароҳатлар бор. Нисбатан олганда "Манчестер Юнайтед" оптималроқ таркибда эди. Бунинг устига захира ўриндиғида кимсан Пол Скоулз ўтирганини ҳам қўшимча мадад берган бўлса ажаб эмас.

Ўйинни эса, кутилганидек, барибир, "Манчестер Сити" ҳужумкорлик билан бошлади. Меҳмонлар кўпроқ қарши ҳужумни танлаганлари сир эмасди. Шундай қарши ҳужумлардан биринчиси гол билан якунланди. Қанотдан оширилган тўпни Уэйн Руни боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас, яна бир муҳим воқеа содир бўлди. МЮ нинг ўша голдан кейинги илк ҳужуми, Нанига қарши қўпол ҳаракат қилган Компани қаршисида қизил карточкани кўрди. Нани футболчи билан тўқнашмаган бўлса-да, Компани айнан қўпол ҳаракат учун жазоланди. Қайсидир маънода ўтган йилги ЕЧЛ ярим финалидаги Пепенинг вазиятига ўхшаб кетадиган ҳолат эди. Умуман бу вазиятда ҳакамнинг қайси қарори тўғрироқ бўлишини йиллаб тортишиш мумкин, аммо шуниси аниқки, вазият учрашувнинг кейинги ривожида катта аҳамият касб этди. Ҳакам ўйинни, интригани ўлдирди! Аммо уни бунда айблаб кўрингчи? Интриганинг йўқлиги мухлисларнинг муаммоси, ҳакам эжса вазиятлар қиролидир. Нуқта.

Кейинги голлар ҳам узоқ куттирмади. Дастлаб, Уэлбек Демба Ба усулида ҳисобни оширган бўлса, бироз ўтиб унга ишлатилган қўполликни ҳакам пеналти деб баҳолади. Рунининг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса-да, тўпга биринчи бўлиб, Уэйн етиб келди ва боши билан гол киритди - 3:0. Дарвоқе, 1996 йилдан бери МЮ "Сити" майдонида учта гол ура олмаган экан.

Қасос ўтида ёнаётган Юнайтед ва қўлидан ҳеч нарса келмаётган "Сити"! Гуёки бу ҳолатга бошқа сценарийни топиш ҳам мушкул эди. Йўқ, бу ер Англия. Иккинчи таймна мезбонлар гол билан бошлашди. Коларов жарима тўпнидан ажойиб зарба ижро этди. Айтганча, Линдегор кетма кет иккинчи учрашувда жарима зарбасининг олдида ожиз қолмоқда.

Биласизми, айнан мана шу нуқтада"Сити" рақибининг олдинги учрашувдаги хатосини такрорламади. Яъни бор кучи билан олдинга ташланишни истамади. Бу қарор жамоанинг ўзига қарши ишлаши ва тезкор рақибнинг кетма кет голларига олиб келиши мумкин эди. "Сити" илк голидан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишни бошлади ва ўз вазиятини ёки Фергюсоннинг хатосини кута бошлашди. Ва...

Назаримда, Пол Скоулзнинг майдонга тушиши бироз вақтли амалга оширилди. Ҳаммаси ўз қўлида эканига ишониб қолган Фергюсон Нанини Полга алмаштирди. Саккиз ойдан бери катта футбол ўйнамаётган Скоулз эса, бу муҳит учун бироз тайёр эмасди, менимча. Тўғри, Скоулз ўйинга киришиб, вазиятни қўлга олгунча кўп вақт кетмади. Гап иккинчи гол айнан унинг хатосидан кейин юзага келганида ҳам эмас. Шунчаки, бир киши кўп бўлиб ўйнаётган жамоа бу устунликдан самарали фойдаланиш учун жамоавий ҳаракатланишга мухтож. Скоулз эса кўпроқ тўп билан муомала қилиш ва ўйинга хотиржамлик олиб кириш учун кирганди. Яъни, иккинчи голдан сўнг, бу тентакона муҳитда, ўн кишига 10+Сколуз етарли бўлмай қолишиям мумкин эди.

Иккинчидан, ўтган ўйиндаги 1:6 бу ўйинга ҳам қайсидир маънода таъсир қилди. Биринчи таймдаги ажойиб ўйиндан сўнг, рақибини чилпарчин қилишни ният қилган меҳмонлар ўз дарвозасидан икки гол ўтказиб, қандай ўйнашни билмай қолишди. Яна олдинга бориб, бутунлай ишончли ғалабани мустаҳкамлашсминми? Ахир бу қўлларидан келади. Лекин ўхшамасачи? Қарши ҳужумчида учинчини ўтказиб юборишса, руҳан қаттиқ зарба бўлмайдими?

"Манчестер Сити" мағлубиятга учраган бўлса-да, менимча, бугунги ўйин ва ҳисобь, айниқса, икинчи таймдаги воқелардан рози бўлса керак. Жамоа кубокни тарк этган бўлса-да, чемпионлик курашида катта психологик озуқа олишди. Манчини шогирдлари ҳар қандай рақибга қарши, ҳар қандай ҳолатда ўзларида куч топа олишларини камида ўзлари учун исботлай олишди. "Юнайтед" эса кейинги босқичга чиқди ва ўтган йилги айнан шу мусобақа финалидаги мағлубият учун ўч олинди.

Қаҳрамон АСЛАНОВ

МАНЧЕСТЕР СИТИ - МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 2:3 (0:3)
Голлар: 0:1 - Руни (10), 0:2 - Уэлбек (30), 0:3 - Руни (40), 1:3 - Коларов (48), 2:3 - Агуэро (64).
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Пантилимон, Ричардс, Компани, Лескотт, Коларов, Насри (Харгривз, 82), Сильва (Савич, 46), Милнер, Н. де Йонг, Жонсон (Сабалета, 46), Агуэро.
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Линдегор, Рио Фердинанд, Жонс, Смоллинг, Эвра, Кэррик, Гиггз, Валенсия, Нани (Скоулз, 59), Уэлбек (Андерсон, 75), Руни.
Огоҳлантиришлар: Уэлбек (35), Нани (36), Эвра (48), Рио Фердинанд (90).
Четлатиш: Компани (12).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:05, 08.01.2012.
Ўқилди: 35289 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.