"Андижон" клуби матбуот хизмати маълумотига кўра, Шўрбулоқда давом этаётган мавсумолди тайёргарлик жараёнида Александр Аверьянов бошчилигидаги мураббийлар штаби бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишмоқда.
Ўтган мавсумни "Шўртан" сафида ўтказган Аваз Агалиев айни кунларда "Андижон" вакиллари билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда.
"Агар Александр Николаевич бошчилигидаги мураббийлар штабига футболчининг хатти ҳаракатлари мақул келса, футболчи билан шартнома имзоланиши мумкин", дейди клуб матбуот хизмати.