2020 инсоният учун жуда оғир келди. Шу жумладн спортга ҳам. Кўп мусобақалар бошқа муддатга қолдирилди, ёки умуман тўхтатиш ҳолати ҳам кузатилди. Футбол ҳам бундан мустасно эмас. Аммо биз ҳозир сизлар билан бу ҳақида эмас, балки ўтган йили катта футбол билан хайрлашган чарм тўп усталари ҳақида суҳбатлашмоқчими. Умуман олганда, 2020 йилда бутсасини михга илган футболчилар талайгина, лекин биз сизларга майдонда ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар ёдида қолган 10 нафари ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
Давид Вилья
Ушбу рейтингни Вильядан бошламоқчимиз. Чунки, бу рамзий маънога эга. Сабаби, испаниялик футболчи 2020 йилнинг, 1 январида футбол билан хайрлашишини эълон қилганди. Шу куни Давид Япониянинг "Виссел Кобе" жамоаси билан карерасидаги сўнгги совринни, яни Император кубогини қўлга киритган эди. "Кашима"га қарши кечган финал учрашув, 38 ёшли испанияликнинг фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлиб тарихда қолди. Профессионал фаолияти давомида Виля 644та расмий ўйин ўтказган ва ушбу баҳсларда 327 марта гол уришга эришган. Собиқ ҳужумчи "Спортинг Хихон", "Сарагоза", "Валенсия", "Барселона", "Атлетико", "Ню-Ёрк Сити", "Мелбурн Сити" ва "Виссел Кобе" каби жамоаларнинг шарафини ҳимоя қилган. Давид фаолияти давомида, деярли барча кубокни ютди: Ла Лига, Қирол кубоги, Испания Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, терма жамоа билан Европа чемпионати ва Жаҳон чемпионати. Ушбу футболчининг эришган совринларига, фақатгина ҳавас қилиш мумкин.
Икер Касильяс
Касильяс 2020 йилда фаолиятини тугатган яна бир испаниялик буюк футболчи. Умуман олганда, Икер 2019 йилнинг май ойида футболни тарк этганди. Чунки, ўша пайт собиқ дарвозабонда юрак хуружига учраган эди. Шундан сўнг, испаниялик футболчи бошқа майдонга қайтмади. Расман, фаолиятини тугатганини эса, ўтган йили , аниқроғи 2020 йилнинг 4 август ойида эълон қилди. 39 ёшли футболчининг охирги жамоаси "Порту" бўлди. Аммо собиқ дарвозабоннинг фаолиятидаги асосий клуб Испаниянинг "Реал Мадрид" жамоаси ҳисобланади. Икер мадридликлар сафида Давид Вилья сингари ҳамма нарсани ютди. Касльяс ҳам Испания терма жамоасида, ҳам "Реал" билан муваффақиятга эришган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг ҳисобида барча турнирлар доирасидаги 1039та учрашув ва 24та соврин бор.
Хавьер Маскерано
Аргентиналик футболчи карерасини тугатишини - 2020 йилнинг, 16 ноябр куни эълон қилди. Маскерано фаолиятини давом эттириш учун сабаб топа олмади. Қолаверса, карантиндан кейин футболчига жисмоний томондан ўйнаш анча қийин бўлди. Хавьернинг сўнгги клуби аргентиналик "Эстудиантес" жамоаси бўлиб, футболчи 36 ёшида фаолиятини якунлади. Бунгача Маскерано "Ривер Плейт", "Коринтианс", "Вест Хэм", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Хейбэй" каби жамоалар таркибида ўйнаган. Каталонияликлар билан Маскерано клуб доирасидаги барча совринларга эга чиқди. 8 йил давомида "кўк-анорранглилар" сафида ажойииб мавсумларни ўтказган. Аргентина терма жамоаси билан Хавьер Олимпиадада икки марта ғолиб чиқди, аммо Жаҳон чемпионати ва Америка кубогида умуман омади келмади. Футболчи Жаҳон Чемпионати финалида 1 марта, Копа Америка мусобақаси якуний учрашувида 2 марта мағлуб бўлган. Жуда ачинарли ҳолат.
Клаудио Пизарро
Германиянинг "Вердер" жамоаси учун 2019/20 йилги мавсум жуда қийин кечди. "Мусиқачилар" Бундеслигада қолиш учун "Ҳаденхайм" клубига қарши ўтиш учрашувида қатнашишга мажбур бўлишди. Ушбу жамоага қарши жавоб учрашувидан сўнг, "Вердер" ҳужумчиси Пизарро фаолиятини якунлади. Клаудио 2020 йил 7 июлда 41 ёшни қарши олди ва футболдан кетишини расман эълон қилди. Фаолияти давомида перулик футболчи бир "Вердер", "Бавария", "Челси", "Кёлн" каби жамолар сафида тўп сурган. Пизарро фаолиятидаги энг яхши йилларни "Бавария"да ўтказган. "Немис машинаси" билан клуб даражасидаги деярли барча кубокка эга чиқди. "Вердер" таркибида Клаудио Германия кубогини қўлга киритди. Собиқ футболчи немис футболидаги афсонавий футболчилардан бири ҳисобланади.
Марио Гомес
Марио Гомес немис мухлисларига, балки дунёдаги кўплаб футбол ихлосмадларига таниш бўлган футболчи ҳисобланади. Фаолиятитини якунлашидан аввал, Гомес "Штутгарт"ни Бундеслигага қайтишида муҳим ишларни бажарган ўйинчи ҳисобланади. Немис футболчиси карерасини тугатиши ҳақида, 2020 йилнинг 28-июнида расман эълон қилди. Гомес 34 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди. "Штутгарт"дан ташқари Марио "Бавария", "Фиорентина", "Бешиктош" ва "Вольфсбург" каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Собиқ футболчининг фаолиятидаги энг яхши даври ҳам, айнан "Бавария" билан бўлган. "Немис машинаси" билан биргаликда футболчи УЕФА Суперкубогидан ташқари ҳамма нарсани ютди. Аммо, Германия терма жамоаси билан Марио биронта кубокка эга чиқмаган. 2014 йилги мундиалда эса Гомес терма жамоа лагерида эмас эди.
Венсан Компани
"Андерлехт" жамоасининг амалдаги мураббийи 2020 йил 17-августда фаолиятини якунлади ва дарҳол Белгия клуби раҳбарига айланди. 34 ёшида Компани бутсаларини михга илишга, шунингдек тезда мураббийлик фаолиятини бошлагани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Белгиялик футболчи фаолиятини ҳам айнан "Андерлехт"да бошлаган ва кейинчалик Германиянинг "Гамбург" ҳамда Англиянинг "Манчестер Сити" каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Венсан "шаҳарликлар" сафида 11 мавсум давомида ўйнади. Инглиз клуби билан биргаликда Англияда қандай соврин бўлса, деярли барчасини қўлга киритган. Шунингдек, футболчи "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб, клуб тарихида қолди. Компани Англия жамоаси билан фақатгина Чемпионлар Лигасида зафар қуча олмади. Венсан Компанини терма жамоа билан қўлга киритган ягона ютуғи - 2018 йилги Жаҳон Чемпионати бронза медали. Эҳтимол, собиқ футболчи футболчилик даврида қўлга кирита олмаган ютуғларини, мураббий сифатида зафар қучар.
Даниэль Де Росси
Де Росси Франческо Тотти каби юлдуз футболчи эмас, аммо бари-бир "Рома"нинг афсонавий футболчиларидан биридир. Даниэль Рим клуби шарафини 17 йил давомида ҳимоя қилди. Бу эса деярли бутун фаолиятини "бўрилар" сафида ўтказганини билдиради. Италиялик собиқ футболчи фаолиятининг якунида, ўзининг азалий орзуси амалга оширди. Яъни, карерасини тугатишидан олдин, Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси футболчиси сифатида тўп тепди. Шундан кейин, 2020 йилнинг 6-январида бутсасини михга илиш ҳақида қарор қилди. 37 ёшли собиқ ярим ҳимоячи Италияда унчалик кўзга кўринадиган совринларни қўлга киритмаган. Фақатгина, икки марта Италия кубоги ва бир суперкубокда зафар қучган. Аммо, Де Росси миллий терма жамоа билан биргаликда 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Габи
Габи футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида 2020 йилнинг охирроғида эълон қилди. 37 ёшли испанияликнинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ас-Садд" жамоаси бўлди. Аммо кўпчилик уни "Атлетико"даги ўйинлари учун яхши билади. Габи Мадрид клубида фаолиятининг энг ажойиб даврларини ўтказган. Академиядна то жамоа сардорлигигача бўлган вақт давомида клуб шарафини ҳимоя қилди. Собиқ ярим ҳимоячи "матрасчилар" билан бирга Испания чемпионлиги, Испания кубоги, Испания суперкубогида зафар қучишга эришди. Шунингдек, Европа Лигаси ва УЕФА суперкубогидаги муваффақиятини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Аммо, испаниялик собиқ футболчи учун Чемпионлар Лигаси бош соврини армон бўлиб қолди. Гарчи, икки марта финалга чиққан бўлса-да, икковида ҳам ҳамшаҳари "Реал"га имкониятни бой бериб қўйди.
Стефан Лихтштайнер
Лихтштайнер профессионал фаолияти давомида Ла Лигадан ташқари барча топ чемпионатларда ўйнаган. Швецариялик футболчи болалик клуби "Грассхопперс"ни тарк этгач, кейинчалик "Лилль", "Лацио", "Ювентус", "Арсенал" ва "Аугсбург" каби жамоалар таркибида ўйнаган. Немис клуби Стефан учун сўнгги жамоаси сифатида тарихда қолди. Собиқ футболчи 2020 йилнинг, 12-августида 36 ёшлигида катта футбол билан хайрлашишга қарор қилди. Футболчининг энг муваффақиятли даври Туриннинг "Ювентус" клуби билан бўлган. Стефан "кекса синёра" билан биргаликда Аппенин оролидаги барча совринларни қўлга киритган. Шунингдек, "Ювентус" билан бирга икки марта Чемпионлар Лигаси финалига ҳам чиққан. Аммо, икки учрашувда ҳам, Испаниянинг икки гранд жамоалари "Барса" ва "Реал"га имкониятни бор бериб қўйишган. Шундай қилиб, швецариялик футболчи ҳеч қачон "шалпангқулоқ" кубокни боши узра кўтармайдиган бўлди. Аммо 2015 йилда Стефан Швецарияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Андре Шюррле
Рейтингимизни ушбу футболчилар орасидаги энг ёш футболчи ёпиб беради. Шюррле 29 ёшда карерасини тугатишга қарор қилди. Немис футболчиси бутсаларини михга илиб қўйиш ҳақидаги қарорни, ўтган йилнинг 17-июл куни эълон қилди. Собиқ футболчи ўзига муваффақиятсизликлар ёмон таъсир қилаётгани ва шу сабаб футболдан кетганлиги ҳақида айтиб ўтди. Фаолияти давомида собиқ вингер "Майнц", "Байер", "Челси", "Вольфсбург", "Боруссия Д", "Фулхэм" ва "Спартак" каби жамоаларда ўйнаган. Москва жамоаси Андренинг энг охирги жамоаси бўлиб тарихда қолди. Шюррле Англия ва Германияда бир нечта совринларни қўлга киритган, аммо собиқ футболчининг асосий ютуғи бу терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионатидаги муваффақиятидир.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.