«Шерлар» сафида Игнатий Нестеров ОЧЛ баҳсларида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлиб турибди.
Нестеров жами 44 беллашувда иштирок этган. Асрор Алиқулов 41 баҳсда майдонга тушган бўлса, Станислав Андреевда 38та шундай ўйин мавжуд.
Айни пайтда, Тошкент клубида фаолиятини давом эттираётганлар орасида Егор Кримец энг кўп ўйинда қатнашган - 25та.
«Пахтакор» сафида Чемпионлар Лигасида 25 ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхати билан танишинг.
44 - Игнатий Нестеров
41 - Асрор Алиқулов
38 - Станислав Андреев
37 - Илҳом Суюнов
35 - Анвар Солиев, Владимир Козак
34 - Темур Кападзе
33 - Владислав Кирьян
32 - Сервер Жепаров, Игорь Сергеев
31 - Шерзод Каримов, Зайниддин Тожиев
29 - Леонид Кошелев
27 - Жалолиддин Машарипов
26 - Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих
25 - Одил Аҳмедов, Егор Кримец.