Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Ювентус"га Пирло мос эмасми, ёки Роналду унинг муваффақиятларига қаршилик қилмоқдами?

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсум аввалида Туриннинг "Ювентус" жамоаси мураббийлик бошқарувига Андреа Пирло келди. Италия футболи, ҳамда туринликларнинг афсонасининг клуб рулига келишини кўпчилик кутмаган эди. Лекин, шуни ҳам таъкидлаш керакки, собиқ футболчининг "кекса синьора" рулига келиши, Пирло учун жуда жуда ҳам жасур қадам ташлаш эди, чунки Андреа фақат икки ҳафта давомида ёшлар жамоасида ишлаган эди. Бундай мураббий, ҳаттоки ўтмишда ажойиб футболчи бўлган бўлса ҳам Роналду ўйнаган клубни қандай бошқариши мумкинлигини ҳеч ким тушунмади. Бу эса баъзи нарсалардан қарасак, ўзини умуман оқламади. Негаки, Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизлик, шунингдек А Сериядаги 10 йиллик гегемонликка якун ясалди. Ҳа, ҳақиққатдан Андреа муваффақиятсизликка учради. Бу мавсум тугашидан бир ой олдин 1-ўриндаги жамоадан 12 очко ортда қолаётганидан билиш қийин эмас. Нима деб ўйлайсиз ёзда Пирлони ишдан бўшатишим керакми? Келинг ҳозир шуни бироз таҳлил қилиб кўрамиз.

1. Ўйинчилардан нотўғри фойдаланиш.

Пирло "Ювентус" бошқарувига келгандан кейин, ишонч билан гапиришимиз мумкинки, айнан тактик ва футболчиларни нотўғри позицияга қўйиш орқали хатоларга йўл қўйди. Пирло ўйинчиларга гибрид ролларни ўйлаб топиб, уларни янги позицияларда очишга ҳаракат қилади. Бу фақатгина битта ўйинчи амаллади - Данильо. У гибрид схемада (ҳимояда 4-4-2 ва ҳужумда 3-5-2) Андреа тактикасига тўлиқ мос келди дейиш мумкин. Данильо ҳам қанот, ҳам марказий ҳимоячи позициясида ҳам эркин ҳаракат қила олади. Бразилияликнинг бу ҳаракатини ҳатто Гвардиола ҳам топа олмаган эди.Пирло эса уддалаади.
Ушбу мавсумда Роналду ҳам қанот ҳимоячиси, ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячини чизиқларида ўйнайди (иккала жой ҳам 36 ёшли португалияликка мос эмас), Артур эса ҳимояга яқин жойда тўп сурди. Ушбу схема мазкур бразилияликка ҳам мос эмас эди. Артур орқада эмас, кўпроқ ҳужумга яқин жойда эркин ўйнашини ҳисобга олсак, ушбу қарор ҳам нотўғри. Кулусевски ҳужумчи ролида ҳаракат қилмоқда. Аммо, мазкур швециялик футболчи кўп ўйинларда ҳужумда яхши ўйин намойиш эта олмаслигини кўрсатиб қўйган. Кьеллини ва Бонуччининг ёшини ҳисобга олмай, фақатгина тажрибасига ишониш ҳам Пирлонинг хатоларидан биридир.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, фикр қилишимиз мумкинки, буларнинг барчаси Пирло ғояларидаги тартибсизлик. "Ювентус" таркибида тажрибасиз ёш футболчилар кўпгина топилади. Ушбу чарм тўп усталарининг аксарияти топ клублар сафидан туринликлар сафига ўтган. Мазкур футболчиларнинг кўпчилиги ҳам, гибрид ўйинга мос келмайди. "Кекса синьора" сафида ўйнаётган ёш футболчилар адашиб жуда кўп хатога хатога йўл қўйишади, тажрибали футболчилар эса уларга камдан-кам ҳолда ёрдам беришади.

2. Жанговарлик характери етишмаслиги.

Жанговарлик "Ювентус" мураббийига керак бўлган биринчи муҳим омилдир. Жамоага барча ёш юлдузларни ўйната оладиган, уларда ғалаба нисбатан чанқоқликни уйғота оладиган, ғалабаларни рақибидан тортиб оладиган мураббий керак. "Ювентус"да Кьеза, Роналду ёки Маккенни каби жанговар футболчилар бор. Аммо улар учун ҳам жанговар жамоа бўлиши керак!


Пирлони энг зўрлари қаторида эътироф этмаслиги бежиз эмас. Мураббий баъзан майдондалигида ҳеч қандай ҳиссиётарсиз ҳолатда туради. У ақлли алмаштиришларни амалга оширмайди, қисқа муддатли кўрсатмаларни деярли бермайди, футболчиларга мотивацион гаплар гапирмайди ва ҳеч қачон ҳис-туйғуларини ифода этмайди. Одатда бирор бир клубда жамоа юзи сифатида мураббий айтилади. Худди, "Тоттенхэм"даги Моуриньо каби. Аммо, "Ювентус"да Андреа жамоа биринчи рақамли кишиси эмас. Туринликлар сафида ҳар доим Роналду ушбу ном остида  кўрсатилади ва бу ҳолат жуда кўп ҳолларда ҳалокатли ҳолатларга олиб келади. Агар, "кекса синьора" ғалаба қозонганда ҳам мураббий эмас, балки бирор бир футболчининг хизматлари эвазига муваффақият қозонишади. Ёки, клуб шунчаки омад эвазига зафар қозонишади. Бу энг ёмон ҳолатлардан биридир.

3. Мухлисларнинг катта умидлари ва муносабати

"Юве" ҳозир мураббийликни ўрганиш мумкин бўлган жамоа эмас. Трансферлар учун жуда кўп маблағ сарфланди, клуб афсонавий футболчилари карьерасининг охирида, худди жамоа мухлислар сингари Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни исташмоқда (Буффон, Кьеллини, Бонуччи)" , деган ҳайқириқлар ҳам "Ювентус" раҳбариятига таъсирини ўтказмаяпти. Ўтган йили Сарри қўлга киритган 10-чемпионлик ҳам уни ишда қолишидан сақлаб қола олмади. Ўйлаб кўринг! Пирлони ишдан бўшатиб юбормаслигига қандай сабаб бор? Ўтган мавсумда Турин жамоаси Чемпионлар Лигасида мағлубият аламини тортиб кўрган бўлса (Лион), бу йил унданда кучсизроқ жамоа қаршилигини синдира олмади (Порту). А Серия чемпионлик пойгасида деярли ютқазди ва кучли тўртликда қолиш эҳтимоли ҳам сўроқ остида. Хўш, нега энди мураббийни бўшатиш керак эмас?

Мухлислар жамоани ривожланаётгани эмас, балки кундан кунга ботқоқликка ботиб бораётганидан хавотирга тушишмоқда. Охирги бир неча мавсумлардан бери "Ювентус" ўз олдига ЕЧЛ чемпионлигини мақсад қилиб қўяди, аммо ҳеч қандай натижа йўқ. Ҳатто, ушбу мусобақада 5 марта ғалаба қозонга португалиялик юлдуз келган тақдирда ҳам, олтин медалларга эга чиқа олишмаяпти. Айни пайтда туринликларга тажриба орттирадиган эмас, балки жамоа ўйинини қурадиган, янгидан-янги чемпионликка етаклай оладиган мураббий керак. Ҳатто, Аллегри жамоада бўлган пайтда ҳам Европанинг исталган жамоаси "Юве"дан ҳайиқиброқ турарди, аммо ҳозирги кунда Италиянинг ном жиҳатдан пастроқ жамоаси ҳам Пирло жамоасини ҳар кўйга солиб қўйиши мумкин. Бу эса кундан-кунга жамоа мухлисларини кайфиятига жиддий таъсирини ўтказмоқда.

4. Уйдирма баҳоналар

Айни кунларда ОАВда Пирлони қўлидан келган ҳамма олқишлаяпти. Раҳбарият, футболчилар ва кўплаб мухлислар. Фақат битта нарса тушунарсиз, бунча олқишлар нима учун?

"Менга ишлашга рухсат беринг!"

Ғалати гап. Сиз университетни эндигина тугатган кишини компаниянинг бош директори лавозимига ҳеч қачон таклиф қилмайсиз. Аввал, оддий ишчи, кейин бўлим мудири, директор ва ҳоказо. Аммо, Пирло ушбу босқичларда ўтмади ва тўғридан-тўғри жамоа бошқарувига ўтирди. Ушбу ҳолатни "Реал" мураббийи Зидан билан таққослаб кўришингиз мумкин. Зинедин "қаймоқранглилар" мураббийлигига келган заҳоти Европани забт этмаган. Олдин "Кастиля", бироздан сўнг ёшлар жамоасида, кейинчалик Анчелоттига ёрдамчи вазифасида меҳнат қилган. Пирлонинг ёшлар жамоасидаги фаолияти бор йўғи 9 кун давом этган.

"Сиз дарҳол талаб қила олмайсиз!"

Агар, сиз футболчилик даврингизда ажойиб ўйинчи бўлсангизда, сизга тезда номдор жамоа бошқарувини бериб қўйишса қай ҳолга тушардингиз? Пирлода ҳам худди шундай ҳолат юз бермоқда. У жамоа рулига келгандан сўнг, тезда натижа кутишмоқда. Бу эса ортиқча босимни келтириб чиқариши тайин. Агар, клуб худди "Барселона" каби ўзида ўйнаган футболчилардан мураббий тайинлашни мақсад қилган бўлса, ундан бир неча йил ичида натижа кутишнинг ўзи хато. Эҳтимол, "Юве" раҳбариятига фақатгина натижа керак бўлса, унда "Челси" тутган йўлдан бориши керак ва тезда Андреани мураббийликдан олиш талаб қилинади.

"Пирлони эмас, Криштианудан воз кечиш керак!"

Рио Фердинанд айтганидек, бир жамоада иккита етакчи бўлиши керак. Айни пайтда Турин жамоасида шу ҳолат юз бермоқда. Ё Роналду, ёки Пирло биринчи рақамли бўлиши керак. Агар, "Юве" мураббийни олиб қолишни исташса, биринчи навбатда Криштидан воз кечиш керак. Бунга етарлича сабаб бор. Биринчидан, португалиялик ҳозир 36 ёшда ва зўр келса, яна 2 йил яхши ўйнаб бера олиши мумкин. Иккинчидан, клубда етакчиликни мураббий эмас, айнан Роналдунинг номи тортиб олаётгани, клубни инқирозига яқинлаштирмоқда. Буларнинг ҳаммаси, шунчаки бизнинг фикрлар холос, якуний қарорни эса "Ювентус" раҳбарияти қабул қилади.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 22:21, 16.04.2021.
Ўқилди: 4672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.