Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Математика ҳам ожиз. “Пахтакор” плей-офф имкониятини расман бой берди

Баҳо:
+ | -

Математика ҳам ожиз. “Пахтакор” плей-офф имкониятини расман бой берди

Осиё Чемпионлар Лигаси В гуруҳи доирасидаги 5-тур учрашувида “Пахтакор” “Тракторсози” билан дуранг ўйнади ва плей-оффда ўйнамайдиган бўлди. Тўғри, 2-ўринни олган жамоаларда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор, аммо “Пахтакор” бу йўналишда ҳам назарий эҳтимолларни йўққа чиқарди.

Ҳар доимгидек, жамоаларимизга имконият яратиб берадиган ҳисоб-китобларимиз ҳам бу сафар ожий қолди, афсуски.

Келинг, ҳисоблаб кўрамиз.
Аввало, “Пахтакор”нинг ўзи сўнгги турда иложи бўлса, йирик ҳисобда (буни эслаб қолинг) ғалаба қозониши ва параллел учрашувда “Шаржа”нинг “Трактор” устидан ғалаба қозониши керак бўлади. Ана шунда “Пахтакор” ва “Трактор”нинг очколари тенг бўлади, ўзаро ўйинлар ҳам тенг (3:3 ва 0:0, ўйинлар марказлашган ҳолда ўтаётгани учун “сафардаги гол қоидаси” бекор қилинган), демак, бу ҳолатда умумий тўплар нисбати асосий фактор ролини ўйнайди.
Ҳозирда “Пахтакор”да тўплар нисбати – 5-8, “Трактор”да эса, 4-3, яъни плюс бир. “Трактор” ютқазса, шу плюс ҳам йўқолади, яъни, “Пахтакор” имкон қадар йирик ҳисобда ғалаба қозонибгина умид қилиши мумкин. Ёки “Шаржа”нинг “Трактор”ни йирик ютиб беришидан умид қилиши керак.

Бу тушунарли. “Пахтакор” бир амаллаб гуруҳда 2-ўринни олди ҳам дейлик. Бу етарли эмас, чунки, минтақамиздаги 5 гуруҳдан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган фақат 3 жамоа кейинги босқичга чиқади. Яъни, “Пахтакор” плей-офф учун нафақат “Трактор”, балки, нариги 5 ғарбий гуруҳдаги 2-ўрин соҳибларидан ҳам иккитасини ортда қолдириши лозим бўлади.

Гуруҳларни кўриб чиқамиз.

Е гуруҳида 2-ўринда бораётган “Ал Ваҳда” гуруҳида 10 очко бор, демак, бу гуруҳдан “нон йўқлиги” тушунарли.

С гуруҳида “Ал Аҳли Жидда” ва “Истиқлол” (Эрон) жамоалари 5 турдан сўнг, 7 тадан очко тўплашиб, иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб туришибди. Сўнгги турда бу жамоалар ўзаро тўқнаш келадилар, демак, ўша ўйин қандай тугашидан қатъи назар, 2-ўринни олган жамоа камида 8 очко тўплайди. “Пахтакор”да эса, максимум 7 очко бўлади холос ва уларни қувиб ўта олмайди.

D гуруҳида “Ан Наср”да 8 очко ва ҳозирча гуруҳ пешқадами – “Пахтакор”нинг қизил чизиғидан ўтиб олган. 3-ўринда бораётган “Фулад”нинг 2-ўриндаги “Ал Садд” билан ўйини бор. Ҳозирда “Ал Садд”да 7, эронликларда эса, 5 очко бор. Демак, бу ўйин қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, ё “Ал Садд” камида бир очко олиб, очколар сонини 7 тадан кўпайтиради ёки “Фулад” ғалаба қозониб, очколари сонини 8 тага етказади, тамом.
“Пахтакор” сўнгги турда ўзи учун керакли ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳдаги параллел ўйиндаги ҳисоб ҳам жамоамиз истаганидек якун топган тақдирда ҳам, энг яхши уч 2-ўрин соҳиблари орасига кириш имконсиз. Камида С, В ва Е гуруҳларининг иккинчи жамоаси 7 тадан кўпроқ очко тўплаши аниқ.
Демак, “Пахтакор”нинг жорий мавсумда халқаро майдонда фақат битта кераксиз ўйини қолди холос.

 

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 01:36, 27.04.2021.
Ўқилди: 7328 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.