Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Баҳодир Пардаев “Бунёдкор”га ғалаба келтирди

Баҳо:
+2 | -
www.fcbunyodkor.com

“Dubai Matchworld Cup 2012” турнирининг иккинчи турида “Бунёдкор” ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди.

Швейцария чемпионатида тўртинчи поғонани эгаллаб турган “Ксамакс” жамоаси илк турда Ироқ олимпиячиларидан мағлубиятга учраганди. “Бунёдкор” Россия чемпиони – “Зенит” билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Шунинг учун ҳам бугунги баҳс натижа борасида олиб қаралганда ҳар иккала жамоа учун муҳим ҳисобланарди. Буни яхши тушунган жамоалар аъзолари илк дақиқаларданоқ очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилишди. Даслтабки дақиқаларданоқ гоҳ у, гоҳ бу жамоанинг тезкор ҳужумларига гувоҳи бўлдик. Бу борада “қалдирғочлар” швейцарияликларга қараганда устунлик қилгани сезилиб турди.

25-дақиқада Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан оширган пасини Белич боши билан дарвозага йўллади. Бироқ Данилонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Худди шундай вазият бўлим сўнггида яна бир бор юз берди. Бу сафар Анвар Ражабов йўллаган зарба йўлига яна дарвоза тўсини ғов бўлди.

Миржалол Қосимов шогирдларининг ҳужумкорлиги иккинчи бўлимда ҳам давом этди. Кўрикдан ўтаётган легионер Артис Лазгинснинг ўрнига Баҳодир Пардаев майдонга тушгач, “қалдирғочлар”нинг ҳужумлари янада ҳавфли тус ола бошлади. Пардаев-Мурзоев тандемининг бир-бирларини яхши тушуниб бораётгани шундоққина сезилиб турди. Эсингиздами, айнан шу тандемнинг комбинацияси эвазига икки кун олдин “Зенит” дарвозаси ишғол қилинган эди.

Ниҳоят, 73-дақиқада ҳисоб очилди. Чап қанотдан Мирабдуллаев тўпни жарима майдонига узатди, Мурзоев рақиб билан курашда тўпни жамоадошига тўхтатиб берди ва Баҳодир Пардаев яқин масофадан туриб дарвозани ишғол қилди - 1:0!

Ўйин якунланиши арафасида бунёдкорчилар ҳисобни 2:0га оширишлари мумкин эди. Бироқ Шавкат Саломов тўп оширишда аниқ ўйнай олмади. Оқибатда қулай имконият йўққа чиқарилди.

Ушбу ўйиндан сўнг гуруҳ аутсайдери номи маълум бўлиб улгурди. Икки учрашувдан сўнг биронтаям очко жамғара олмаган Швейцариянинг “Ксамакс” клуби гуруҳда тўртинчи ўринни ўзига “нақд” қилиб олди. Бугунги жамғарилган уч очко билан гуруҳда иккинчи бўлишимиз учун бироздан сўнг бошланадиган “Зенит” – Ироқ олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув натижасининг таъсири жудаям катта.

Мавсумолди ўқув-машғулот йиғинлари энди бошланганлигини инобатга олиб, айтадиган бўлсак, “қалдирғочлар”нинг янги мавсумга тайёргарлиги яхши савияда олиб борилмоқда. Бугунги ўйинда шунга гувоҳ бўлдикки, Миржалол Қосимов ҳозирги таркиб аъзоларидан яхшигина жамоавий ўйинни шакллантиряпти.

“БУНЁДКОР” – “КСАМАКС” 1:0 (0:0)
Гол: Баҳодир Пардаев 73
Огоҳлантиришлар: Данило Белич 10, Шавкат Саломов 64, Яннис Мандзукас 89
“Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов (Артём Филипосян 79), Анвар Ражабов, Лутфулла Тўраев, Артис Лазгинс (Баҳодир Пардаев 56), Камолиддин Мурзоев (Яннис Мандзукас 88), Славолюб Жоржевич, Данило Белич, Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев (Жавлон Мирабдуллаев 68)
“Ксамакс”: Жан-Фран Беденик, Михаэль Фаччинетти, Тимоти Нгарудендамво,Мукуана Пайто, Абду Дамфа, Жеффри Тренд, Бастьиан Гейгер, Набил Соуни, Макс Велозо, Тибаулт де Коулон, Майк Гомес

Манба: www.fcbunyodkor.com

Баҳодир Пардаев яна қайтмоқда!

Киритилди: 20:13, 20.01.2012.
Ўқилди: 17760 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.