Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Месси яна икки йил "Барселона"да қолади?!

Баҳо:
+ | -

“Барселонада” президентлик сайловларида   Мессини жамоада олиб қолиш шартлари билан Жоан Лапорта ғолиб чиқди.

«Мен Леони клубда олиб қолиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. У бу ҳақда билади. Биз уни ишонтиришга ҳаракат қиламиз, чунки у тарихдаги энг яхши футболчи. Лео, барчанинг олдида айтганим учун узр сўрайман, лекин мен сени яхши кўраман ва Барса ҳам сени севади. Агар бизнинг стадион тўла бўлса, мен сенинг кетолмаслигинга аминман. Лаънати пандемиядан яна бир муаммо! Қарор нима бўлишидан қатъий назар, биз уни қабул қиламиз, аммо биз уни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқчимиз”, - деди Лапорта инаугурация маросимида.

Афтидан, президент ваъдасини бажаради. Ҳеч бўлмаганда, вазият айнан Леонинг Каталония клуби билан шартномасини янгилашига бориб тақалмоқда. Испаниянинг йирик оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра (аввал TV3 , кейин Мundo Deportivo, Marca ва АS) Лапорта биринчи учрашувни Леонинг отаси ва агенти Хорхе Месси билан ўтказган. Барса президентида унгаа мос келадиган таклиф бор.

Мессининг маоши 2 бараварга камаяди. Аммо у клуб билан умрбодга шартнома имзолайди
Лапорта Мессидан клубнинг оғир молиявий аҳволига нисбатан юмшоқ муносабатда бўлишни сўради.Барселона" энди Леога йилига 138 миллион евро тўлай олмайди.
Катта эҳтимол билан Лео маошни икки баравар қисқартиришга рози бўлади.Бу ҳақда Marca ва Mundo Deprtivo да рақамлар келтирилган. АS нашри эса шунчаки унинг маоши камайишини таъкидлаган.



Бунинг эвазига президент, инсайдерларнинг фикрига кўра, қуйидагиларни таклиф қилди: Месси яна икки йил "Барса"да қолади ва кейин АҚШда ўйнаш учун учиб кетади (Лео ўтган йили фаолияти шундай бўлишига ишора қилган). Аммо Каталония клуби билан шартнома тугамайди, фақат ундаги банд ўзгаради: аргентиналик футболчи "Барселона" нинг Америкадаги элчиси бўлади.

Унинг АҚШдаги фаолияти тугагач клубга қайтиши ва раҳбария қаторидан жой олиши мумкин. Дарҳақиқат, унга кўпроқ пул тўлаш учун ҳозир кам маош олиш таклиф этилади. Бу футболчи учун ҳам, Барсанинг ўзи учун ҳам фойдалидир.

"Барселона" ҳали ҳам молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Аммо ижобий ўзгаришлар ҳам мавжуд.
Январ ойида каталонияликлар молиявий ҳисоботни даҳшатли рақамлар билан эълон қилишди: клубнинг умумий қарзи 1,2 миллиард евродан ошди. Булардан 730 миллион еврони яқин келажакда тўлаш керак. Кредитлар ва ходимлар олдидаги қарз ҳисобланади.

Аммо 28 апрел куни Bloomberg "Барселона" қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни кечиктиришга рози бўлганлиги ҳақида хабар берди.Тўлов муддати 2023 йил 30-июнга режалаштирилган эди, аммо сана ўзгарди. Тўғри, қарзнинг бир қисмини (тахминан 200 миллион евро + фоизлар) 2023 йилга қадар тўлаш керак.

 

Лапорте сайловолди кампаниясидаги ваъдаларини бажаради. Лео билан янги шартнома яна янги юлдузлар билан шартнома имзолаш имконини яратади.

«Агар ёзда жамоани кучайтириш зарур бўлса, бизда янги футболчиларни сотиб олиш учун маблағ бўлади. 2003 йилда биз ушбу муаммоларнинг барчасига дуч келган эдик: кам даромад, жуда катта харажатлар ва катта қарзлар. Аммо ҳозирда [бу вазиятни тузатиш учун] имконият мавжуд. Тинчланинг".

Эҳтимол, қарзни кечиктириш ва Месси билан шартномани махсус шартларда узайтирилиши янги футболчи сотиб олишга ёрдам беради. Мundo Deportivo хабар беришича, ёзда Эрлинг Холанд асосий трансфер мақсади. Лапорте аллақачон агент Мино Райола ва футболчининг отаси Алф-Инге билан учрашган.

Мессига яна бошқа таклифлар борми? "Манчестер Сити" ягона вариантми эди.

Ла Лигадаги чемпионлик пойгасидан чалғимаслик учун барча муҳим қарорлар ёзда қабул қилинади. Месси янги раҳбариятнинг дастлабки қадамларига назар ташламоқчи.
Ҳали ҳам бошқа клублар билан вариантлар мавжуд. 27 апрел куни Marca ПСЖ Леога ақлбовар қилмас маош таклиф қилганини ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққанидан сўнг улкан режалари борлигини эълон қилди. Тўғри, яқин вақтгача "Манчестер Сити" Мессига асосий даъвогар деб ҳисобланиб келинди. Энди кўриниб турибдики, Гвардиоланинг ўзи ҳам аргентиналикни Манчестерда кўришни хоҳламаяпти. Тез орада TV3 да Месси ҳақидаги филм чиқади ва у ерда Пеп жуда муҳим иборани айтди: "Лео учун “Барселона"дан муносиб клуб йўқ.У фаолиятини ш ерда тугатади ".

TV3 инсайдерининг ёзишича, Лапорта ва Мессининг отаси ўртасидаги учрашувдан сўнг иккала томон ҳам келишувдан мамнун бўлишган. Лео Месси “Барселона”да қоладиганга ўхшайди.

Киритилди: 18:09, 30.04.2021.
Ўқилди: 3521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.