Бироқ таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг ўз Телеграм каналида ёзишича, гуруҳ беллашувлари Хитойда ўтказилмайди. Бунинг сабаби яна коронавирус пандемияси билан боғлиқ.
Кеча Хитой терма жамоаси "сафарда" Гуам меҳмони бўлиб, 7:0 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳнинг навбатдаги ўйинлари 3 июндан давом эттирилиши керак. Энди катта эҳтимол билан ўйинлар Дубайда ташкил этилади. Қолаверса, ЖЧ саралаш босқичининг википедиядаги саҳифасида ҳам учрашувлар Дубайда ўтиши белгилаб қўйилган, фақат баҳсларнинг соати ёзилмаган.
Маълумот учун, мазкур гуруҳда Сурия, Хитой, Филиппин, Мальдив ва Гуам ўзаро баҳс олиб бормоқда ҳамда Сурия 15 очко билан биринчи, Хитой терма жамоаси эса 10 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.