Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистон Сингапурни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -1

Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи "D" гуруҳи учрашувлари Саудия Арабистонида ташкил этилганидан хабарингиз бор. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ар-Риёдда ўзининг дастлабки баҳсини ўтказди. Вадим Абрамов шогирдлари Сингапурга қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Вакилларимиз тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Алибоевнинг чиройли узатмасидан кейин Машарипов 10 метрлардан аниқ зарба йўллади. Тўп эса устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди.

Баҳснинг 35-дақиқасига келиб Жалолиддиннинг ўзи иккинчи марта Сингапур дарвозасини забт этди. Дастлаб Шомуродовнинг яккама-якка вазиятда йўлланган зарбасини рақиб посбони қайтарди, қайтган тўпни эса Машарипов эгаллади ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим давомида 3та имкониятдан фойдалана олмаган Шомуродов эса қўшиб берилган дақиқаларда ўз мақсадига эришди. Элдор қанотдан етказилган узатмани кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва ўнг оёқда зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлим аввалида гол уриш навбати Одил Аҳмедовга келди. Терма жамоамиз қарши ҳужум ташкил қилди. Алижоновнинг узатмасидан кейин сардоримиз жарима майдонига кирди ҳамда яккама-якка вазиятда дарвозабонни доғда қолдирди.

Ўйин сўнгида эса Аҳмедов жарима майдонига узатма бераётган пайтда тўп Сингапур ҳимоячиси Фандининг бошига тегиб, тўрга бориб тушди — 5:0.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 12тага етказиб олди.

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё минтақаси, 2-босқич. 8-тур
Ўзбекистон - Сингапур - 5:0 (3:0)
Голлар: Жалолиддин Машарипов (6, 35), Элдор Шомуродов (45+2), Одил Аҳмедов (50), Фанди (89-автогол)
Ўзбекистон – Санжар Қувватов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов 45), Умарбек Эшмуродов,  Исломжон Қобилов, Олег Зотеев, Отабек Шукуров (Одил Ҳамробеков 55), Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов (Фаррух Икромов 55), Достонбек Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов 46, Темурхўжа Абдухолиқов 60), Элдор Шомуродов
Сингапур – Изван Маҳбуд, Мамдху Мохана, Байхакки Хайзан, Шакир Хамза, Назрул Назари, Шаҳдан Сулаиман, Зулфахми Арифин, Хафиз Сужад, Хаззуван Халим, Фарис Рамли, Ясир Ханапи

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:54, 08.06.2021.
Ўқилди: 11118 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2442]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2202]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2200]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2070]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2062]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1970]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1953]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1639]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1475]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик