Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-0 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-2 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Икки хил бошқарувдаги фарқ. Ким оқил ва ким аҳмоқ?

Баҳо:
+ | -

Менга Европаниннг сўнгги йиллардаги энг омадсиз жамоаси қайси? деб савол беришса, ҳеч иккиланмай "Барселона" дея жавоб берардим. Улар кўп бора Чемпионлар Лигасида камбеклар қурбони бўлди ва омадсиз трансферларни амалга оширди. Майли, булар аслида микро омадсизликлар. Аслида, жамоанинг энг катта омадсизлиги - Бартамеу. Унинг қўл остида клуб мислсиз талофатларни қабул қилиб олди. Бемақсад тизим, катта пуллар эвазига фойдасиз трансферлар ва яна кўплаб бошқарувдаги хатолар кўзга ташланиб қолган эди. Ҳозир Бартамеу клубдан кетди, тўғрироғи уни хайдашди. Янги келган ва унчалик ҳам янги бўлмаган Жоан Лапорта жамоа учун фойдали ишларини бошлаб юборди. Демак, ишлар қандай кетаётганига бир назар ташлаб ўтамиз.  

Прогрессив Лапорта

"Кўк-анорранглилар" ёзги трансферлар ойнасида анчагина фаол иштирок этмоқда. Бу аввало клуб қилиши керак бўлган илк вазифалардан бири ҳисобланади. 4 та трансфер ва ҳаммаси деярли катта номлар. Мемфис Депай, Эрик Гарсия, Серхио Агуэро каби футболчилар жамоага текинга келиб қўшилган бўлса, Эмерсон собиқ клубига 9 миллионга қайтди. Текинга келиб қўшилган футболчиларга эътибор берсак, бири ёш иқтидор, яна бири ўзининг пик даражасига чиқаётган ўртаёшли футболчи, бошқаси эса тажрибали катта ёшли ҳужумчи. Буни яхши юриш деб ҳисобласак ҳам бўлаверади. Боиси, раҳбарият натижа учун фақат қариялар билан шартнома имзолагани йўқ. Иқтидорли Гарсия ҳали узоқ вақт ўз ўйини билан жамоага ёрдам бериши мумкин. Агуэро голеадор ва у ҳамон ўз даражасида тўп тепмоқда. Агар, у ўз ўйинини кўрсата олса ва Месси билан яхши тандемга айлана олса, айта оламанки "Барселона"нинг рақибларига анча қийин бўлади. Депайнинг келиши эса, рақобатбардош ҳужум чизиғини вужудга келтирди. Унинг қандай ўйинчи эканлигини Евро-2020да гувоҳи бўлмоқдамиз. Эмерсон асли "Барселона"га тегишли футболчи ва унинг ўйинига баҳо бериш бироз мушкул. Келгуси мавсумда бунга ҳали етарлича вақтимиз бўлади. Очиғини айтганда, Лапортанинг бу ишларини кўриб, аввалги раҳбариятнинг аҳмоқона қарорлари ва узоқни кўрмай қилган ишлари кўз олдимдан ўтди. 

Бартамеунинг улкан хатолари

 

Ўрни тўлмаган футболчи

Парижликлар бир пайтлари Неймар ва Мбаппени 400 миллион еврога сотиб олганда, уларни айримлар пули кўп, аммо "ақлсиз" деб аташган эди. Қисман бу фикрга қўшилса бўлади. Ўша пайти Неймарнинг ПСЖга ўтиши трансфер бозорида ўйинчиларнинг нархини суний равишда кўтариб юборди. Каталония клуби бразилиялик трансферидан 222 миллион евро ишлаб топди. Бу катта пул ва бу пул эвазига анча яхши трансферлар қилса бўлади. Бартамеуниннг илк трансфери Дембеле бўлди ва у клуб учун 120 миллион еврога тушди, сўнгра Коутиньо 145 миллион евро эвазига "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилди. Сўнгги катта трансфер Гризманн бўлди ва у учун 120 миллион евро сарфланди. Хўш савол! Шу уч футболчининг қайси бири Неймар каби ўйнаб кета олди? Ўйлашимча, бу уч футболчининг қилган ишларини қўшиб ҳисобласа ҳам Неймарчалик клубга фойдаси тегмаган бўлиб чиқади. 

Артур ва Пьянич рокировкаси

Келинг, соғлом одамдек фикрлаб кўрамиз. Икки футболчи ва иккаласининг ҳам трансфер нархи бир хил, даража жиҳатдан ҳам унча катта фарқ йўқ, аммо ёшдаги фарқ 6 ёшни ташкил этади. Сиз президент бўлганингизда уларни алмаштирган бўлар эдингизми? Майли, Пяьнич шунга яраша ўйнаб берса, бошқа гап эди. Унинг айни дамда "Камп Ноу"даги кунлари ҳам якунланиб қолди. Артур эса "Ювентус"да ва унчалик ҳам ёмон ўйнаётгани йўқ. У ҳали Турин клуби учун кўп йиллар ўйнаб бера олиши мумкин, Пьянич эса "кўк-анорранглилар" сафида қолган тақдирда ҳам узоғи 4 ёки 5 мавсумдан сўнг "бутсасини михга илади". Бартумеунинг лавозимидаги шаҳслар мантиққа таяниб ишлаши лозим. Унинг бу ишини эса мантиқсизликнинг олий даражаси деб атаган бўлар эдим. 

Суареснинг жамоани тарк этиши

Луис Суарес каби катта ҳужумчи ҳали ўз даражасида ўйгаётган пайти жамоани тарк этишини тўғри деб билмаган бўлар эдим. Энг қизиғи, шундаки у кетган тақдирда Суарес даражасидаги ҳужумчи "Барселона"да тўп тепиши керак эди, аммо якунланган мавсумни клуб марказий ҳужумчисиз якунлади. Брейтвейт эса "кўк-анорранглилар" даражасидаги футболчи эмас. Майли, буни муҳокама қилиш жоиз эмас. Суареснинг қайси жамоага ўтганини барчамиз кўрдик. У якунда "Атлетико"ни чемпион қилганига ҳам гувоҳ бўлдик. Агар,  у жамоада қолганда шу голларни "Барселона" учур урмасмиди? Шахсан мен унинг голеадорлик қобилиятига бир он ҳам шубҳа қилмаганман. Унинг жамоадан кетишини Бартамеунинг хатоси деб ҳисоблайман, шунчаки хато эмас, мудҳиш хато. 

 

Ҳали натижа кўрсатмай туриб, Лапортанинг жамоасини ортиқча мақтаб юбориш фикридан йироқман ва мен тўхталиб ўтаётган жиҳат фақатгина трансфер сиёсати. Бартамеу учта футболчига 420 миллион евро сарфлади. Лапорта эса текинга 3 футболчини қўлга киритди. Даражада фарқ бор-ку? дейдиганлар топилса керак. Бўлиши мумкин, аммо 420 миллион еврога арзигулик фарқ эмас, ҳар ҳолда.

 

                                                    Худайқулов КАРИМ мақоласи

 

Киритилди: 19:46, 24.06.2021.
Ўқилди: 7030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.