"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "қироллик клуби" ҳужумчиси Гарет Бэйлга ишонмайди. Бу ҳақда инсайдер Николо Сикира хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Лос-Анжелес Гэлакси" 31 ёшли уэльсликни ўз сафида кўришни истамоқда. Америка клуби аллақачон футболчининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборган.
Айни пайтда, трансфермаркет портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳолаган.