Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Евро-2020. Украина ва Англиянинг чорак финалгача босиб ўтган йўли билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати-2020 чорак финал доирасида Украина ва Англия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Уларнинг босиб ўтган йўлини эслатиб ўтамиз.

УКРАИНА

Украина терма жамоаси "C" гуруҳида Нидерландия, Австрия ва Шимолий Македония билан бир гуруҳдан жой олган ҳолда 1 ғалаба, 2 мағлубият қайд этишди ҳамда учинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Плей-оффда Швеция термаси экстра-таймларнинг охирги дақиқасида Добвик томонидан киритилган гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.

"C" гуруҳи натижалари

13/06 Нидерландия 3-2 Украина (Амстердам)
17/06 Украина 2-1 Шимолий Македония (Бухарест)
21/06 Украина 0-1 Австрия (Бухарест)

Нимчорак финал

29/06 Швеция 1-2 Украина (экстра таймлар) (Глазго)

Чорак финал

03/07 Украина - Англия (Рим, 23:55)

Евро-2020 даги тўпурарлар: Роман Яремчук, Андрей Ярмоленко (2 гол)

Европа чемпионати саралашида: 8 ўйин, 6 ғалаба, 2 дуранг, тўплвр нисбати: 17-4.

Евро саралашидаги тўпурар: Роман Яремчук (4 гол).

Украина терма жамоасининг энг яхши натижаси гуруҳ босқичи ҳисобланади (2012, 2016). Ўтган Европа чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган.

Бош мураббий: Андрей Шевченко

Чемпионлар лигасини 2003 йилда, "Олтин тўп"ни 2004 йилда ютган собиқ ҳужумчи 67 голи билан Еврокубокларда гол урган футболчилар орасида олтинчи ўринда.

Асосий ўйинчи: Андрей Ярмоленко

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Евро-2020да икки гол ва икки ассист муаллифига айланди. Унинг терма жамоадаги голлари 42та ва ассистлар сони 22тани ташкил этади.

Ўйинини кўриш керак бўлган футболчи: Илья Забарни

Нидерландияга қарши майдонга тушиб энг ёш украиналик футболчи (18 ёш, 285 кун) бўлган "Динамо Киев" ҳимоячиси клуб ва терма жамоа сафида ҳам муҳим футболчи ҳисобланади.

Биласизми?

Бу Украина терма жамоасининг биринчи бор плей-офф босқичларида қатнашиши. Жамоа 2012 йилда гуруҳда учинчи бўлган уч очко билан. 2016 йилда эса гуруҳдаги барча ўйинни бой берган.


АНГЛИЯ

Англия терма жамоаси "D" гуруҳида Хорватия, Чехия, Шотландия билан беллашди ва 7 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди. Тўплар нисбати: 2-0.

Нимчорак финалда Германия терма жамоаси Раҳим Стерлинг ва Ҳарри Кейннинг голлари эвазига мағлуб этилди.

"D" гуруҳи натижалари

13/06 Англия 1-0 Хорватия (Лондон)
18/06 Англия 0-0 Шотландия (Лондон)
22/06 Чехия 0-1 (Лондон)

Нимчорак финал

29/06 Англия 2-0 Германия (Лондон)

Чорак финал

03/07 Украина - Англия (Рим, 23:55)


Евро-2020даги тўпурар: Раҳим Стерлинг (3 гол)

Евро саралашида: 8 ўйин, 7 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати: 37-6
Евро саралашида тўпурар: Ҳарри Кейн (12)

Англия терма жамоасининг Евродаги энг яхши натижаси: 3 ўрин, 1968 йил.

Ўтган Европа чемпионатида нимчорак финалда Исландияга 1:2 ҳисобида имконият бой берилган.

Бош мураббий: Гарет Саутгейт

У футболчи сифатида 4 йирик мусобақада қатнашган. Уларнинг орасида Евро-96 ва машҳур ярим финалда Германияга пеналтидан гол ура олмаган ўйини ҳам бор. Мураббий сифатида ЖЧ-2018да терма жамоаси билан ярим финалга қадар етиб борган.

Асосий ўйинчи: Ҳарри Кейн

Англия сардори ва рамзий ҳужумчиси ўтган мавсум барча мусобақаларда "Тоттенҳэм" сафида 33 гол ва 17 ассистни амалга оширди.

Ўйинини кузатиш керак бўлган футболчи: Жуд Беллингем

18 ёшли хавбек Англиянинг Европа чемпионатларида майдонга тушган энг ёш ўйинчиси. "Боруссия" Дортмундда кўрсатган ёрқин ўйинлари орқали терма жамоага жалб этилган.

Биласизми?

Англия Саутгйет бошчилигидаги "Уэмбли"да ўтган 27 ўйиннинг фақатгина иккитасида (Испания ва Дания) мағлуб бўлган.

Манба: euro2020.com
Киритилди: 16:13, 30.06.2021.
Ўқилди: 3061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.