Кириш Регистрация

Оганесян: «Франция, Греция ва Япониядан футболчилар кўрикда»

Баҳо:
+ | -
Foto: lokomotiv.uz

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган “Локомотив” клуби БААдаги йиғиндан қайтиб келгач, ҳозирда машғулотларни пойтахтда давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи Хорен Оганесян жамоанинг бугунги кундаги ҳолати раҳбарият томонидан қўйилган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

 «Биз ишни нолдан бошладик. Янги жамоани бир-икки кунда ташкил этиб бўлмайди. Бунинг учун маълум вақт керак бўлади. Шундай бўлсада, қисқа фурсат ичида рақобатбардош жамоа ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Энг муҳими, клубда футболни севадиган инсонлар ишлашяпти. Раҳбарият зарурий барча шароитларни яратиб бермоқда. Биз мураббийларга эса фақат ишлаш қоляпти. Клуб раҳбарияти юқори марраларни кўзлаяпти. Бунинг учун жамоада барча шароитлар яратилган. Олий лиганинг янги аъзоси учун қисқа фурсат ичида иккита хориж йиғинни ташкил этиш – бу катта гап. Шундан ҳам ниятимиз қандай эканлигини билса бўлади. 2012 йилги мавсумда кучли тўртликка киришга ҳаракат қиламиз. Бу вазифани бажарсак, келаси йили Осиё кубокларида иштирок этишимиз мумкин бўлади».

«БААдаги йиғинни ўзимиз режалаштиргандек ўтказдик. Ҳар бир назорат ўйинида легионерларни кўрикдан ўтказиб олдик. Шахсан менга ўртоқлик ўйинларидаги натижа муҳим эмас. Мавсумолди ўтказиладиган ўйинлар мураббий учун фикрлаш, чизиқлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва янги футболчиларни синаб кўришга хизмат қилади. Тўғриси, легионерларнинг ҳеч бири талабамизга жавоб бермади. Лекин 3+1 лимитидан тўлиқ фойдаланишимиз керак, барибир».

«Мавсумга тайёргарликнинг якуний босқичи БААда аниқроғи 15-29 февраль кунлари Дубайда ташкил этилади. Табиийки, йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Бўлажак ўйинларда янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш имконига эга бўламиз. Яна легионерлар масаласини ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Осиёлик футболчи вариантини ҳам кўриб чиқяпмиз. Дубайдаги йиғинимизга япониялик футболчини таклиф қилганмиз. Ромик Хачатрян ва Жора Оганесян каби легионерлар ҳозирча таркибимизда бўлиб туришибди. Хачатрян қолса керак. У майдон марказидаги ўйинлари билан яхши таассурот қолдиряпти. Дубайдаги йиғинимизда бу икки легионер тақдирига ойдинлик киритамиз. Шунингдек Грецияда ишлаган вақтимда билган икки футболчини таклиф қилганман. Шунингдек, бир француз футболчиси ҳам Амирликлардаги йиғинимизга келиши керак», дейди Арманистоннинг ХХ асрдаги энг яхши ўйинчиси, 1990-91 йилги мавсумларда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Хорен Оганесян кдуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 20:21, 08.02.2012.
Ўқилди: 12615 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.