Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Кашфиётлар: Чили термасида инглиз йигити...

Баҳо:
+ | -

Орада қаторасига 2 марта Америка кубоги ғолибига айланган Чили миллий жамоаси бу сафар КОНБЕМОЛ миқёсидаги бош турнирда кутилган даражада иштирок этолмади. Дейлик, чилиликлар гуруҳ босқичи доирасида биргина Боливия термасини енгиш ҳисобига «плей-офф»га чиқишди. Артуро Видаль етакчилигидаги футболчиларнинг ички тартиб-интизомни бузган ҳолда, меҳмонхонада базм-жамшид уюштирганликлари эса ҳаммасидан ошиб тушди. Улар шундан сўнг 1|4 финалда мезбон - Бразилия термасига қарши баҳсда мағлубиятни тан олиб, мусобақадан чиқиб кетишди. Четдаги «ҳунар»ларни бир четга суриб, бевосита яшил майдонда кузатилган воқеаларга назар ташласак, ижобий баҳога муносиби ҳам йўқ эмас. Дейлик, Чили термаси байроғи остида майдонга тушган англиялик Бен Бриртон Америка кубоги-2021 кашфиётларидан бирига айланди.

Football Manager«топилма»си

Беннинг онаси чилилик, у 14 ёшида билим олиш мақсадида Англияга йўл олиб, шу юртда муқим яшаб қолган. Агар футболчи 2018 йили «Блэкберн» сафига ўтганидан кейин берган интервьюсида бу ҳақда гапирмаганида, кўпчилик унинг тарихини ҳали ҳам билмасмиди? Кейинчалик Football Manager ўйини менежери Марк Хитч футболчининг таржимаи ҳолига иккинчи ватанини ҳам қўшиб қўйди. Ўтган йилнинг кузида воқеалар ривожи бошқача суръатда давом этди. Chileantoon тахаллуси билан фаолият юритаётган чилилик Альваро Перес ўйиннинг янги талқинида Бриртонни кўриб қолди. «Football Manager иловасидаги севимли маш­ғулотим - Чили терма жамоаси учун келажаги порлоқ футболчиларни қидириб топиш. Бенни илк марта тахминан соат 5:00да кўрдим. Шу ондаёқ уни бутун мамлакатга таништириш ғояси туғилди», - деганди виртуал ўйинда янги футболчи кашф этган Перес. У ҳалигача ижтимоий тармоқларда мамлакат миллий жамоаси учун иқтидорли ҳужумчи топганини фахр билан таъкидлайди ва имзо ўрнида Бриртон суратидан фойдаланади. Чунончи, айнан Альваронинг саъй-ҳаракати ва касбдошларининг қўллаб-қувватлашлари натижасида хабар бир зумда бутун Чилига тарқалди ва Бен ҳақида кўплаб мақолалар ёзилди. Тўғри, Бриртоннинг ўзи бу борада бошқача фикрда: «Мени аслида Пересдан анча олдин кузатув остига олишган. Билишимча, миллий жамоанинг аввалги бош мураббийи Рейнальдо Руэда скаутларга хориждан авлодлари чилилик бўлган ўйинчиларни топиш ҳақида кўрсатма берган экан». Айтганча, Бриртондан олдин Норвегияда туғилиб-улғайган, шу мамлакатда истиқомат қилиб, «Олессун» клубида ўйнаётган Никлас Кастро ҳам Чили терма жамоаси сафига жалб этилганди. Демакки, Бен бу борада иккинчи «топилма» ҳисобланади.

Стоклик Европа чемпиони!

Бен Англиянинг мўъжаз шаҳарларидан бири - Сток-он-Трент­да, полициячи Мартин Бриртон ва асли чилилик Андреа Диас оиласида дунёга келди. У футболга «Сток Сити» академиясида қадам ташлаган бўлсада, илк профессионал шартномани «Ноттингем Форест» билан расмийлаштирди. Эътиборлиси, йигитчанинг дебюти жуда муваффақиятли чиқди. Аниқроқ айтсак, Бен Чемпионшип-2016Ғ2017ни мавсум кашфиёти мақомида якунлади. Шу тариқа Бриртонни Англия ёшлар  терма жамоасига жалб этишди ва у U-19 таркибида мунтазам ўйнай бошлади. Асосий факт: ёш иқтидор якунда Грузия­дан Рис Жеймс, Мэйсон Маунт ва Аарон Рамсдейл каби йигитлар қатори қитъа чемпиони унвони билан қайтди. Бу футболчилар яқиндагина Евро-2020да чакки таассурот қоддиришгани йўқ. Дарвоқе, Бриртон ўша биринчиликда бўйнига олтин медаль тақишдан ташқари, 3та гол ургани эвазига турнирнинг энг яхши тўп­урарига аталган совринни ҳам ўзиники қилганди. Бироқ Бен ке­йинчалик ўша чемпион жамоадаги кўплаб истеъдодлар каби мутасаддилар эътиборидан четда қолди. Хуллас, Англия миллий жамоасидан таклиф тушавермагач, 22 ёшида чилиликлар чорловига розилик билдирди. «Ҳа, маълум муддат Англия ёшлар термаси шарафини ҳимоя қилдим. Энди бу масала ёпиқ. Тушунинг, оиламнинг иккинчи қисми хоҳишини рад этолмасдим. Онам ва бобом мен билан чинакамига фахр­ланадилар, улар Чили термасида ўйнашимни эшитиб, қувонч­дан кўз ёшларини тия олмадилар. Бу жамоа ажойиб, онамнинг асл ватани шарафини ҳимоя қилиш - шараф» - Бен ўз қарорини шундай изоҳлаганди. Эътиборли томони, Англия футболида тобланган йигит терма жамоа сафига қўшилиш орқали онаси ватанига атиги иккинчи марта қадам қўйди.

 

Марадонага аталган қўшиқ...

Бриртоннинг Чили миллий жамоасидаги дебюти Америка кубоги-2021 гуруҳ босқичи доирасида Аргентина термасига қарши кечган старт ўйини (1:1)га тўғри келди. У ўзи учун ажратилган 13 дақиқа ичида қандайдир каромат кўрсатолмаган бўлсада, майдонга тушгани сезилмай қолмади. Хусусан, учрашувдан кейин терма жамоанинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида Родриго Буэно томонидан Диего Марадонага бағишлаб куйланган машҳур La mano de Dios қўшиғининг Бенни шарафловчи талқини пайдо бўлди. Табиийки, бу аргентиналик мухлисларга умуман ёқмади. Боливия термаси дарвозасига урилган ғалаба голидан ке­йин эса,  англиялик тўпурар бутун Чили ёқимтойига айланди. Хусусан, ҳозирда телебошловчи сифатида фаолият юритаётган собиқ ҳужумчи Маурисио Пинилья туғилажак ўғлига Бен исмини қўйишини маълум қилди. Қизиғи шундаки, Бриртон айнан шу ҳужумчи ворисига айланиши мумкин. Пинилья чилиликлар сафида энг охирги соф марказий ҳужумчи сифатида гавдаланган эди. Ҳозирда бу позиция деярли унутилди - «Ла Роха»нинг олдинги чизиғида кўпинча Алексис Санчес - Эдуардо Варгас дуэти ҳаракатланмоқда. Фаолиятини айнан марказий ҳужумчи ролини бажариш билан бошлаган Бриртоннинг жисмоний кўрсаткичлари (185 см. ва 80 кг.) талабларга тўла мувофиқ келади: «Ҳимоячилар орасида ҳаракатланиш, қулай вазият яратиш ва гол уришни ёқтираман. Бу иш менга роҳат бағишлайди». Қўшимчасига, Бен универсаллик фазилатидан ҳам мосуво эмас. Дейлик, у «Блэкберн»да асосан қанотларда ўйнаган. Шунингдек, «Иккинчи тўлқин ҳужумчиси» ролини ҳам рисоладагидек бажариш салоҳиятига эга. Терма жамоа бош мураббийи Мартин Ласарте ҳозирча Бриртондан асосан чап қанотда,  жароҳатланган Алексис Санчес ўрнида фойдаланди. Лекин у Америка кубоги давомида ҳужумнинг барча нуқталарида ҳаракатланишга улгурди. Хусусан, Уругвай термасига қарши кечган баҳс­да Варгас билан жуфтлик ҳосил қилиб, мусобақанинг энг чиройли голларидан бири ҳаммуаллифига айланди - алдамчи ҳаракати билан Диего Годинни жарима майдонидан олиб чиқди ва тўпни товони билан бўш ҳудудда қолган жамоадошига узатди.

 

«Копа Америка»да Бриртон-Диас...

Чилиликлар на испан тилида сўзлашадиган ва на давлат мадҳиясини биладиган инглиз йигитининг терма жамоа сафига қўшилиши қонуний эканлигини билдириш мақсадида Бриртон либоси орқасига онасининг шарифини ҳам ёзиб қўйдилар. Беннинг ўзи эса Маурисио Исла ва Клаудио Браво билан испан тилини ўрганишга киришди. Аслида Диаслар оиласи ортиқча далилга муҳтож эмасди. Беннинг авлодлари Чилига ХХ аср бошида Испаниядан кўчиб боришган, бобокалони Хуан ёниб кетган кулолчилик устахонасини кейинчалик улкан чинни буюмлари фабрикасига айлантирганди. Катта корхонани бир неча ўн йиллар давомида бошқарган оила машҳур Willow чинни ликопчаларининг яратилишига асос солди. Беннинг бобоси Хенаро кулолчилик соҳаси сирларини ўрганиш мақсадида Англияга йўл олиб, у ерда Blue Willow чинни буюмлари технологияси билан танишади ва барчасини Чили анъаналарига мослаштиради. Чилининг мафтункор манзаралари акс этган мовий ликопчалар мамлакатнинг ҳар қайси фуқароси хонадонида бор ва ҳозир ҳам авайлаб асралмоқда. Беннинг онаси туғилиб-улғайган шаҳар маъмурлари энди идиш-товоқлар музейини ташкил этиб, очилиш маросимига ҳужумчини ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқдалар. «Бу шаҳримиз учун унутилмас воқеага айланади. Диаслар оиласи шаҳар тараққиётига улкан ҳисса қўшган», - деди шаҳар мэри Пенко. Бриртон эса ҳозир муҳимроқ ишлар билан банд. Ҳа, Чили термаси илк «плей-офф» босқичидаёқ курашдан чиқди, лекин футболчи олдида Англияга қайтиб, кучли клублар оромини 

Муҳаммадсодиқ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 17.07.2021.
Ўқилди: 3349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.