Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Франция чемпионлиги учун кураш

Баҳо:
+ | -

Франция миллий чемпионатига бугун старт берилади. Бу йилги чемпионлик пойгаси қаттиқроқ ва шиддатлироқ кечиши кутилмоқда. Негаки, «ПСЖ» ўтган мавсумда айрилган тожи учун курашга қайтадан киради. Моурисо Почеттино ўтган йили январь ойида жамоага келган ва у учун расман илк тўлиқ мавсум бошланмоқда. Париж гиганти трансферлар бозорида жуда ҳам фаол бўлди ва бир нечта юлдузларни таркибига қўшиб олди. Хусусан, «Ливерпуль»дан келган Вийналдум жамоа марказий зонасини кучайтирди. У клубни 4-2-3-1 схемаси учун шароит яратиб беради. Шунингдек, 4-3-3 оптимизацион ҳужумкорликка ҳам мос тушади. Нидерландиялик футболчи Еврони яхши ўтказди ва айтиш мумкинки клуб яримҳимоясига динамизм бера олади. Яна бир харид – бу марокашлик Ашраф Ҳакими. У сал олдин «Интер»дан 54 миллион еврога олиб келинди. Афсонавий ҳимоячи Цехио Рамос эса текинга трансфер қилинди. Жамоанинг ёзги трансфердаги яна бир катта ютуғи бу Доннарумманинг келиши бўлди. У ҳам жамоага бепул келиб қўшилди. 22 ёшли дарвозабон Европа чемпиони бўди ва турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланди.

«Лилл» охиригача кураш олиб борувчи жамоалар сирасига киради. «Лес Догуэс» ўтган мавсум барчани ҳайратда қолдириб, мамлакат чемпионига айланди. Бироқ уларнинг таркиби янги мавсум учун қай даражада эканлиги ўйлантирадиган саволга айланган. Бош мураббий Кристофер Галтиер «Нитса»га жўнаб кетган. Унинг ўрнига собиқ «Бордо» клуби устози Ёселин Гурванек келтирилди. У жамоа шакклантириши узоқ вақтни олиши мумкин. Клуб эса ўйинчиларни кўпини сотиб юборди. Хусусан, дарвозабон Майк Маигнан «Милан»га йўл олди. Яримҳимоячи Бобокари Сумари эса «Лестер» учун «ўлжа» бўлди. Ҳужумчи Бурак Йилмаз 36 ёшда ва унинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин. У ўтган мавсум жамоаси билан 28 та ўйинда 16 та гол уриб, шов-шувга айланганди. Хуллас, клуб ЙЧЛ йўлланмаси учун қаттиқ кураш олиб борсада, чемпионликни ҳимоя қилиши сўроқ остида қолган.

«Марсел» клуби ҳам 2020-21 йилги мавсумни ёмон ўтказмади. Бразилиялик ҳужумчилари Луан Перез ҳамда Герцон билан муваффақиятли ўйин намойиш эта олди. 24 ёшли Герцон ҳужумкор яримҳимоячи бўлиб, 2019 йилда Либертадорес кубогини қўлга киритган ва унинг қобилиятига шубҳа йўқ. Америкалик вингер Конрад Фуэнте ҳам ажойиб ўйинлар намойиш этишга қодир футболчи. У «Барселона»дан келган бўиб, 20 ёш ва ўзини кўрсатишга ҳали вақти кўп. Қолаверса, тажрибали Дмитри Пае, собиқ «Арсенал» жуфтлиги Гендузи ва Салибалар ҳам хизматга шай туришибди. Аргентиналик тактик мураббий Хорхе Самполи эса барча футболчилардан унумли фойдалана оладиган мутахассисдир. Хуллас, янги мавсумда энг қаттиқ қаршиликни жанубий шаҳар вакилларидан кутиш ўринли бўлади.

«Монако» клуби доимо ўзига хос услубга эга бўлиб келган жамоалар қаторига киради. Нико Ковач шогирдлари ўтган мавсумни чемпионлардан атиги, 5 очко кам тўплаган ҳолда якунлашди. Улар 38 та ўйинда 118 та гол уришга эришган. Бу натижада ҳар бир ўйинда ўртача 3.11 та голдан тўғри келади. Мавсум давомида фақат «Монпелье»(122) ҳамда «Лион»(124) клублари бу кўрсаткичда юқорироқ туришади, холос. 2021 йилда очко тўплаш бўйича энга яхши кўрсаткич ҳам айнан «Монако»га тегишли(51). Ковач янги мавсум учун жамоанинг асосий футболчиларини, жумладан Фабрегасни сақлаб қола олган ва тиш-тирноғигача «қуролланиб» туришибди.

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:35, 06.08.2021.
Ўқилди: 1968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.