Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

«Ардус» саралашни «Ал-Васл»га қарши ўйин билан бошлайди

Баҳо:
+ | -

Футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигасининг Тошкентда бўлиб ўтадиган саралаш ўйинлари вақти тасдиқланди.

19-24 март кунлари Тошкент шаҳрида футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси финал босқичи йўлланмаси учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони — «Ардус» мезбонлигида ўтадиган ўйинларда Ғарбий минтақанинг бошқа тўрт вакили — Қатарнинг «Ар-Райян», Ироқнинг «Ал-Карх», Қирғизистоннинг «Налоговик» ва БААнинг «Ал-Васл» жамоалари иштирок этишади.

19 март, душанба кунидан бошлаб ҳар куни (дам олиш куни қилиб белгиланган 22 март, пайшанбадан ташқари) 16:00 ва 19:00да ўйинлар ўтказилади. Барча учрашувлар «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Александр Петров бош мураббийлигидаги «Ардус» жамоаси 19 март куни соат 16:00да БААнинг «Ал-Васл» жамоасига қарши ўйин билан саралаш ўйинларини бошлаб беради. Ўзбекистон чемпиони 2-турда «Налоговик»га қарши майдонга тушса, 3-турда дам олади. Икки кун дам олган «Ардус» 4-турда ироқликларга қарши тўп суради. Дам олиш кунигача «Ардус» ўз учрашувларини 16:00да бошласа, сўнгги икки турда 19:00да майдонга чиқади. Саралашни «Ардус» ҳамда Қатарнинг «Ар-Райян» клублари ўртасидаги учрашув якунлаб беради.

Футзал клублари ўртасидаги ОЧЛ
«А» саралаш гуруҳи тақвими

1-тур. 19 март, душанба
16:00. «Ардус» (Ўзбекистон) – «Ал-Васл» (БАА)
19:00. «Ар-Райян» (Қатар) – «Налоговик» (Қирғизистон)

2-тур. 20 март, сешанба
16:00. «Налоговик» (Қирғизистон) – «Ардус» (Ўзбекистон)
19:00. «Ал-Васл» (БАА) – «Ал-Карх» (Ироқ)

3-тур. 21 март, чоршанба
16:00. «Ал-Карх» (Ироқ) – «Ар-Райян» (Қатар)
19:00. «Ал-Васл» (БАА) – «Налоговик» (Қирғизистон)

22 март — дам олиш куни

4-тур. 23 март, жума
16:00. «Ар-Райян» (Қатар) – «Ал-Васл» (БАА)
19:00. «Ал-Карх» (Ироқ) – «Ардус» (Ўзбекистон)

5-тур. 24 март, шанба
16:00. «Налоговик» (Қирғизистон) – «Ал-Карх» (Ироқ)
19:00. «Ардус» (Ўзбекистон) – «Ар-Райян» (Қатар)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:55, 14.02.2012.
Ўқилди: 11040 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик