Футбол майдонида югуриб кетаётган ўйинчини энг аввало нимаси билан ажратиб олишни барча яхши билса керак. Ҳеч бўлмаганда, унинг юзини, исмини ва майдоннинг қайси қисмида ҳаракатланаётганини кўрмай туриб ҳам рақамига қараб, ўша футболчи қайси ампула эгаси эканини тахмин қилиш мумкин. Жамоага янги футболчи келиб қўшилаётган пайтида ҳам унинг танлаётган рақами ҳаммани эътиборида бўлади. Биз футболчиларни 1дан 11гача бўлган анъанавий рақам олса, ўзимизда уни майдонда қайси функцияга мослангани ҳақида тасаввур пайдо қиламиз. Ҳатто ўйинчиларнинг ўзи ҳам рақам танлови ҳақида гапиришни хуш кўришади. Аммо тарихда шундай футбол шахслари борки, уларга қайси рақамда ўйнашнинг аҳамияти бўлмаган. Уларни рақамидан ҳам қандай футболчи эканини билиш мушкул саналади. Бироқ айнан мана шу нарса, ғалати бўлсада, эсда қоларли тарих яралишига сабаб бўлган. Қуйида шундай футболчиларнинг бир нечтаси ҳақида билиб оласиз.
10. Биксент Лизаразу – 69
2005 йилда ушбу ўйинчи «Бавария»га яна қайтади. Ўшанда ўзи учун янги, 69-рақамни танлайди. Бу бир қарашда кулгили бўлиши мумкиндир. Аммо буни ўзига яраша сабаблари мавжуд. Унинг бундай ноодатий рақам танловига сабаб Лизаразу 1969 йилда туғилган бўлиб, бўйи 1,69, оғирлиги эса 69 килограмм бўлган.
2. Уиллям Галлас –10
Галлас 2006 йилда «Арсенал» билан шартнома имзолагач, жамоанинг энг муҳим рақамларидан бирига эгалик қилишни сўраган. Бу эса унинг қобилияти ва майдондаги ролига унчалик ҳам мос эмасди. Қолаверса, бу рақамда сал олдин машҳур футболчи Бергкамп ўйнаб кетган. Шундай бўлса ҳам у ўзига мос учинчи рақамни эмас, балки ўнинчини танлаган. Бу рақамни Арсен Венгер унга берилишини истамаган эди.
8. Эдгар Девидс – 1
Икки мавсум давомида автоҳалокат туфайли майдонга туша олмаган Девидс, 2012 йилда жамоасида ўйинчи-мураббий бўлишга розилик билдиради. Шунда яримҳимоячи биринчи рақамли футболкада ўйнай бошлаган эди. Ҳа, бу дарвозабон рақами. Шундай бўлса ҳам майдонда унинг роли қанчалик муҳимлигини англатиб турар эди.
7. Криштиану Лупателли – 10
Девидс яримҳимоячи бўла туриб, биринчи рақамли либосда юрганда, 2000 йилларнинг бошида Италияда ўнинчи рақамдаги дарвозабон бор эди. У «Рома»дан «Кьево Верона»га ижарага ўтган Лупателли бўлиб, дарвозабон бу борада дўстлари билан гаров ўйнагани туфайли ўнинчи рақамни олган эди.
6. Осси Ардилес – 1
Англиядаги Девидс қилган иш каби Ардилес ҳам ғалатилик сари қадам ташлаган эди. Рақамлар алифбо тартибида бериладиган тизимда Ардилес киперларнинг биринчи рақамини тақишга муяссар бўлган ўйинчига айланди. Бу ҳаммада ҳайрат уйғотган эди.
5. Хичам Зеруали – 0
Марҳум футболчи Зеруали 1999-2002 йиллар мобайнида «Абердин» клубидаги фаолияти билан танилган эди. У нафақат ажойиб ўйини балки либос рақамини «ажойиб»лиги билан ҳаммага таниш эди. Бундай рақам Британия футболи тарихида бошқа учрамаган. У бир мавсум давомида нўлинчи рақамда ҳаракат қилган. Зеруали тез орада, 2004 йилда вафот этади.
4. Аруна Коне – 2
Очиғини айтганда ҳужумчиларнинг бундай рақам танлаши кам учрайдиган ҳол эди. Уларда тўққизинчи рақамли кўйлакни кўриб ўрганиб қолганмиз. Аммо Коне «Леванте»даги ўйинларида иккинчи рақамни олади. 2012 йилда «Уиган» билан битимидан кейин ҳам шу рақамда ўйнайди. Фаолиятининг охирида, 2017 йилда «Сивасспор»да ҳатто бу рақамга содиқ қолган.
3. Николас Бендтнер – 52
Немис футболчиси «Волфсбург»да учинчи рақамни олишидан олдин, «Арсенал»да 26-рақамда, кейинроқ 52-рақамда ўйнаган. Ҳужумчининг ўзи бундай қилишида алоҳида маъно борлигини айтган. Аммо бу нарса футбол оламини ҳайратга солгани ҳам бор гап.
2. Хорхе Кампос – 9
Ажойиб карьерага эга дарвозабонлардан бири Кампос, кенг майдон бўйлаб ҳаракат қиларди. У кўпинча дарвозасини ташлаб чиқар, жарима майдончаси ташқарисида дриблинг қилишга ҳаракат қилар эди. Бинобарин, у бу ишни яхши бажарган. У бутун фаолияти давомида тўққизинчи рақамда ҳаракат қилган.
1. Иван Замороно — 1+8
Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сиз бунда Месси ва Пеленинг мўъжизаларини эсдан чиқариб туринг. Ҳатто ундан ҳам қизиқ воқеалар бўлган. 1996 йилда «Интер» билан шартнома имзолаган Замороно 9-рақамни олишни истайди. Аммо унга на тўққиз ва на ўнинчи рақам насиб этмади. Чунки уларда Роналдо ва Роберто Бажолар ўйнар эди. Шундан сўнг, Иван 18 рақамни олади ва иккита сон орасига қўшув белгисини қўяди. Бу эса ўзи истаган тўққизинчи рақамни англатар эди. Нақадар топқирона ҳаракат!
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси