Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 15:30 Торино - Удинезе
21/04 18:00 Кальяри - Фиорентина
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
21/04 23:45 Парма - Ювентус
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Ла лига. «Барселона» ўз уйида «Хетафе»ни кичик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 3-тури доирасида «Барселона» ўз уйида «Хетафе»ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Каталонияликлар баҳснинг 2-дақиқасида уюштирилган илк ҳужумдаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Альба чап қанотдан етказилган узатмани Брэйтуэйт атайлаб ўтказиб юборди. Унинг ортидаги Сержи Роберто эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Меҳмонлар эса баҳснинг 18-дақиқасида чиройли комбинация ташкил қилиб, ҳисобни тенглаштиришди.

Орадан кўп ўтмасдан, учрашувнинг 30-дақиқасида Мемфий Депай рақиб жарима майдонига кирди ва икки ҳимоячи орасидан тўпни ўтказиб, дарвозабоннинг яқин бурчагини забт этди.

Иккинчи бўлим бошида "Хетафе" бир нечта хавфли вазият яратди. Дастлабки зарбани тер Штеген қайтарган бўлса, кейинги зарбаларга аниқлик етишмади.

Баҳс сўнгида "Барса" ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилиб қўйиш имкониятига эга бўлди. Араухо гол урган вазият офсайд туфайли бекор қилинган бўлса, Депай қулай вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади.

Шунга қарамай, "Барселона" ғалабани сақлаб қолди ва ўз очколарини 7тага етказиб олди.

Испания чемпионати, 3-тур
Барселона – Хетафе 2:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – 2 Сержи Роберто, 1:1 – 18 Сандро Рамирес, 2:1 – 30 Депай.
Барселона – тер Стеген, Эмерсон (Дест, 63), Лангле, Араухо, Альба, Мингеса, Сержи Роберто (Гави, 74), Бускетс, де Йонг, Гризманн, Брэйтуэйт (Нико Гонсалес, 74), Депай.
Хетафе – Сория, Иглесиас (Суарес, 46), Митрович, Жене, Оливера, Аленья (Тимор, 61), Янкто, Акуругу, Максимович, Арамбарри, Сандро Рамирес (Мата, 61), Унал (Масиас, 76).
Огоҳлантиришлар: Аленья (21), Араухо (27), Депай (62), Лангле (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:12, 29.08.2021.
Ўқилди: 4043 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz