Махачқалъанинг «Анжи» клуби ҳужумчиси Самюэль Это’О ўз карьерасини тугатгач нималар билан машғул бўлиши ҳақида гап очиб, шунингдек, клубга турли йўллар билан ёрдам қўлини чўзиши ҳақида гапирди.
«Ҳа, карьерам якунлангачгина мураббий бўлишим мумкин. Лекин дунёда мен уриниб кўришим мумкин бўлган ишлар кўп. Шу сабабли мураббийлик иши учун тўрт йил ажрата оламан. Ҳозирча режам шундай. Нима бўлганда ҳам, ҳаётим футболга боғлиқ бўлади.
«Анжи» учун селекция ишлари билан шуғулланишим мумкинми? Келинг, шундай дея қолай: мен клуб равнақи учун қўлимдан келган барча ишни қилаяпман. Телефондаги сўзлашувларим тафсилотлари унчалик аҳамиятли бўлмаса керак-а, шундайми?» – деган Это’О «Советский спорт» газетасига берган интервьюсида.