Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

“Барселона” яна аввалгидай бўлиши учун нима керак? Сармоя ёки вақт

Баҳо:
+ | -

 

Кўриб турганингиздек, ОАВда “Барселона”нинг ҳозирги аҳволи ҳақида кўплаб хабарлар чиқмоқда. Жамоа инқироз даврини бошдан кечирмоқда. Хўш каталонияликлар бундай холатдан қандай чиқиб кетишар экан? Номи ошкор этилмаган компания клубнинг қарзларини тўламоқчи эканлиги маълум. Улар қарзни тўлади ҳам дейлик, кейин “Барса”нинг йўли қандай бўлади? Жамоа яна катта трансферларга қўл урадими, ёки клуб академиясидаги иқтидорларга эътибор қаратадими? Бугун Stadion.uz сайти айнан ўша икки йўлнинг қай бири омадлироқ бўлиши ҳақида мулоҳаза қилади.

Катта пул ва катта трансферлар

Бу яхшироқ вариант сифатида қаралсада, “танганинг иккинчи томони”га назар ташлаш кераклигини унутмаслик лозим. Жамоа сўнгги йилларда трансферлар учун жуда катта маблағ ажратди ва 90 фоиз трансферлар ўзини оқламади. Коутиньо, Дембеле, Гризманн ва ҳали бу номларни бемалол давом эттирса бўлади. “Кўк-анорранглилар” сўзсиз катта жамоа ва бундай жамоада ўйнаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Жамоада босим юқори ва бу босим кўплаб юлдузларни “сўндириш”га етади. Агар “Барселона” жамоани пул билан ботқоқликдан олиб чиқмоқчи бўлса, жуда катта маблағ ишлатишига тўғри келади. Сабаби жамоа доим энг яхшиларини жамоага олиб келиш ҳақида ўйлайди ва уларнинг трансфер нархлари жуда қиммат. Ҳар бир позиция учун камида биттадан яхши футболчи олиб келиш керак. Жамоанинг марказда ўйнайдиганлардан бошқаларнинг даражаси нисбатан пастроқ. Унинг устига ҳозирда “Блаугранас”да захира ўриндиғидагилар ҳам унчалик кучли футболчилар эмас. Мессининг кетиши албатта жамоага таъсир кўрсатиши аниқ эди, лекин бу даражада бўлишини очиғи ҳеч ким кутмаган эди. Хўш, жамоа кимларни трансфер қилиб тезроқ етакчилар қаторига қайтиши мумкин?

Эрлинг Холанд ("Боруссия Дортмунд")

Ёш норвегияликни ҳар бир гранд ўз сафига қўшиб олиш истагидалигини ҳисобга олсак, бу трансфер учун жамоа дахшатли суммадан воз кечишига тўғри келади. Футболчининг агенти Мино Райола эканлиги эса бу трансфер амалга ошиш эҳтимолини икки бараварга камайтириб юбориши турган гап. “Барселона” охирги ўйинларда дарвоза томон жуда кам зарба йўлламоқда ва жамоанинг киритган голлари сони ҳам шунга яраша жуда кам. Кўриниб турибдики, клуб супер хужумчига мухтожлик сезмоқда. Жамоа Холанд трансфери учун пул топа олиши иккинчи масала, биринчи масала қайси йўлдан боришни аниқлаш.

Алекс Гримальдо ("Бенфика")

Футболчининг трансфер баҳоси юқори эмас. Ўйин даражаси ҳам унчалик баланд деб бўлмайди. Лекин у “Ла Масия” тарбияланувчиси. Вақтида “Барселона”нинг келажакда энг ишонган қанот ҳимоячиси бўлиши тахмин қилинган йигитча, Алба билан рақобатлаша олмаган. Сўнгра у ўзини Португалия клуби сафида синаб кўрган. Ўйин услуби Албаникига ўхшайдиган футболчи ҳозирги “Барса” учун зарур. Негаки, Алба қариётгани ва унинг жойида эса ҳамон ўрнини боса оладиган футболчи йўқлиги аниқ. Алба жароҳат олганлиги боис, бу позиция ҳозирда “блаугранас”нинг энг бўш ҳудуди бўлиб қоляпти. Албанинг ўрнига ўринбосар жамоа учун жуда ҳам зарур.

Фабиан Руис ("Наполи")

Педрининг жароҳатлари ва Гавининг ёшлиги туфайли айнан ярим ҳимояда ишончли футболчи жамоа учун зарур. Ўйин услуби тўлиқ “Барселона”га мос келадиган футболчилардан бири бу Руисдир. Футболчида клуб учун яна бир пилус жиҳат бор. У нафақат майда пасда жуда яхши ўйнайди, балки унинг олисдан йўллайдиган зарбалари ҳам анча яхши. Хуллас, Фабиан учун аввалдан қизиқиш билдирган каталонияликлар учун бу трансферни амалга ошириш вақти келди. Агар Куман бошқа бир голландияликни жамоада кўришни хоҳлаб қолмаса.

Антонио Рудигер ("Челси")

Трансфер текинга тушиши мумкин. Негаки, германияликнинг шартномаси келаси йил якунига етади. Лекин, унга ҳам қизиқаётган клублар оз эмас. Демак, ҳамма гап Рюдигерга таклиф этиладиган маошга бориб тақалиши мумкин. Жамоанинг ҳимояси жуда ҳам кучсиз кўринмоқда. Албатта бу ҳимояни мустахкамлаш учун Рюдининг ўзи камлик қилса керак.

Бу 4 футболчи билан жамоани аввалги ҳолатига қайтариш қийин. Жамоа учун яна шуларга ўхшаш 4-5та трансферлар зарур бўлади. Агар шунда ҳам футболчилар ўз ўйинини топиб кета олишса. Акс холда уларга сарфланган пул хавога учади ва бу ҳаракатлар фақатгина омадсиз трансферларда юқори ўрин эгаллаши мумкин. Демоқчи бўлганим шуки, катта сумма билан ҳам “Барселона” оёққа тура олмаслиги эҳтимоли мавжуд.

Энди эса иккинчи йўл, вақтга ҳам бироз тўхталсак. “Ла Масия”нинг қудрати оламга ёйилган. Академиядан йилига 3-4 иқтидорли футболчи етишиб чиқади. Аммо, жамоа сўнгги йилларда академияга эътиборини бироз сусайтирган. Жамоада тарбияланувчилар жуда кам. Аммо, Куман уларга эътибор қаратишни жоиз топди. Аслида унинг бошқа йўли ҳам йўқ эди. Футболчилар камлигидан бу мавсум Гави, Нико ва Бальде сингари номларга кўзимиз тушмоқда. Хўш “Барселона” трансферларни четга суриб жамоа академиясига таянса ҳам бўладими? Бу ўзини қанчалик оқлаши мумкин.

Ансу Фати

Жамоага хужумчи кераклигини ва Холандга мухтожлигини айтдик. Аммо клубда Фати ҳам бор. У жуда иқтидорли эканлигини бир неча марта исботлади. “Барселона” унга Мессининг рақамини ҳам ишониб топширди. Футболчи тўлиқ жароҳатдан қайтиб голлар киритиши мумкин. “Блаугранас” ўз тарбияланувчисига имконият яратиб, уни юлдузлар қаторига қўшиши ҳам мумкин. Аммо Фати бироз ёш ва унга тажриба жуда зарур. Хўш каталонияликлар Холанддан кўра академия тарбияланувчиси Фатига кўпроқ ишонч билдириб бироз сабр қилиши мумкинми?

Бальде

Ўн етти ёшли йигитчани бир икки бор майдонда кўрдик. Умуман олганда анча тезкор футболчи экан. Аммо кўп хатоларга йўл қўймоқда. Албатта, катта ўйинларни кўрмаган футболчида бундай бўлиб туради. Аммо Бальдега ўйин амалиёти берилаверса, у яххшигина ўсиши шубхасиз. Лекин бунга бир неча йил вақт кетиши мумкин. “Барселона” ҳар йили совринлар ютишга ўрганган жамоа бунга қай даражада рози бўларкин.

Гави

2004 йилда туғилган вундеркинд ҳозир кўпчиликнинг эътиборида. Кўплаб мутахассислар ушбу футболчининг келажаги ёрқин бўлишини тахмин қилмоқда. Аммо баъзида Гави ёшлик қилаётгани ҳам кўриниб қолмоқда. Энрике қўрқмасдан йигитчани катта ўйинларда синаб кўрди. Куман ҳам шундай қилса бўлади. Лекин яна ҳаммаси бориб вақтга тақалади. Гави катта футболчи бўлиши учун унга вақт ва ўйин амалиёти керак бўлади.

 

Жамоа иккинчи йўлни танласа, бир неча йил совринлардан воз кечиши шарт. Кейинчалик ҳам бу йўл ўзини оқлашига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Лекин жамоа аста-секин ўзини тиклаш эҳтимоли юқори. Негаки ҳали академияда ўз сўзини айтмаган ўнлаб ёшлар борлиги шубҳасиз. Сизнингча, жамоа учун қайси йўл маъқулроқ?

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:50, 15.10.2021.
Ўқилди: 4905 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.