Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Истеъфосидан қайси мураббийлар катта даромад олган?

Баҳо:
+1 | -

Футболда жуда катта маблағ айланади. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Шунга кўра, футбол менежментида ҳам. Ҳозирда мураббийлар футболчилардан паст бўлмаган маошларда ишлашади. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам мавжуд. Бордию, жамоангиз ёмон натижа қайд эта бошласа, сиз ўз ўрнингизда қолишингиз жуда қийин бўлади. Худди шундайин, Европада мураббийдан воз кечган сӯнгги клуб ҳозирда "Ньюкасл" бўлиб турибди. Хабарларда Стив Брюсга кетар чоғида 8 миллион фунт тўлаб берилгани айтилади. 60 ёшли инсон учун ёмон миқдор эмас, албатта.
Умуман олганда, Стив Брюснинг истеъфоси бундан саккиз ой олдин, унинг шартномаси якунланай деганда амалга ошиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Брюсдаги ҳолатларни бошқа клуб мураббийларида ҳам юз берган. Қуйида истеъфосидан кейин уйига яхшигина маблағ билан қайтган мураббийларнинг бир нечтаси билан танишиб чиқамиз.

Луис Фелипе Сколари - 13,6 миллион фунт

Бразилиялик Жаҳон чемпионати совриндори бўлган мураббий 2008 йилнинг ёзида "Челси"га таклиф этилади. У жамоани жуда кам, фақатгина етти ой бошқарган. Клуб эгаси Абрамович уни ўз жамоаси етакчиси бўла олмайди деб, ишдан бўшатади. Шу тариқ, Сколарига кетар чоғида 13,6 миллион тўлаб берилади.

Лоран Блан - 17 миллион фунт

Блан Париждаги уч йиллик фаолиятининг 2 йилида требл қайд этади. Шунга қарамай, "ПСЖ" уни 2016 йилда истеъфога чиқаради. Бунга асосий сабаб қилиб, жамоанинг ЕЧЛ чорак финалидан қайтилгани кўрсатилганди. Шундай қилиб, Блан Унаи Эмери билан алмаштирилади ва унга кетишидан олдин 17 миллион фунт тақдим этилади.

Фабио Капелло - 13,4 миллион фунт

Италиялик Капелло 2012 йилда Россия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланади. Аммо орадан икки йил ўтиб, 2014 йилда ишдан бўшатилди. Бунга эса 2014 йилдаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз қатнашганлиги сабаб бўлади. Шундай қилиб, Капелло Евро-2016 саралаш босқичи арафасида истеъфо беради. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг кетиши Россия Футбол Федерациясига 13,4 миллион фунтга тушган экан.

Маурисио Почеттино - 12,5 миллион фунт

"Тоттенхэм"ни ЕЧЛ финал босқичига олиб чиққанидан олти ой ўтар-ўтмас, клуб раҳбари Дэниэл Леви Почеттинони ортиқ муррабийлик курсисида қолишини истамади. Шу сабаб у 2019 йилнинг ноябрьида ишдан олинади. Ўшанда "шпорлар" АПЛда 12 турдан кейин 14 ўринда бораётган эди. Мавсумдаги ғалабалар сони эса атиги 3 та бўлган.

Жозе Моуриньо - 9,5 миллион ва 18 миллион фунт

Португалиялик мутахассис ўз истеъфосидан бир жамоада икки марта фойда кўрган мураббийлар сирасига киради. Унинг дастлабки кетиши АПЛда 2007 йил "Челси" билан рўй беради. Ўшанда Жозе 18 миллион фунтни "бошини еб кетган". Воқеадан саккиз йил ўтиб, унга яна бир бор имкон берилади. 2015-16 йилги мавсумда Моуриньога чемпионлик ҳимояси топширилади. Ўшанда менежер кетишидан олдин 9,5 миллион олганди.

Антонио Конте - 26,6 миллион фунт

Яна бир катта тўлов "Челси" билан боғлиқ. Конте кетадиган йилдаги молиявий ҳисоботлар шуни кўрсатадики, клуб италиялик ва унинг ходимлари учун 26,6 миллион фунт сарфлаган. Конте "аристократлар"ни бошқарган дастлабки йилида АПЛда чемпион бўлди. Бу клубнинг бешинчи зафарли онлари эди. Конте жамоаси билан ўша йили Англия кубогига ҳам эга чиқди. Аммо кейинги мавсум омадсиз келди. Жамоа бешинчи ўрингача тушиб кетди. Шу сабаб 2017-18 йилги мавсум охирида италиялик ишдан бўшатилди.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 10:32, 22.10.2021.
Ўқилди: 4086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.