Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Йозуа Киммихнинг коронавирусга қарши эмланишдан бош тортгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Футболчининг ўзи бу борада акс қарорга эга. У вакцинанинг фойдалари ҳақида тўлиқ ишончи комил эмас. Бироқ Йозуа камбағал мамлакатларга вакцинанинг турли дозаларини жўнатишда ҳомийлик қилган. Айни пайтда эмланишнинг оқибатларидан жиддий хавотирда.
“Менинг вакцина ҳақида тўлиқ ишончим комил эмас. Албатта, мен ўз масъулиятимни ҳис қилганман ва барча чораларга риоя қиламан, жумладан, ҳар икки-уч кунда тестларда иштирок этмоқдаман. Лекин ҳар ким ўзи учун қарор қабул қилиши керак. Бироқ, бу мени вакцинага қаршилигимни англатмайди.
Мен ҳеч қачон эмланмайман, деб қатъий айтмоқчи эмасман. Аммо бунинг қачон амалга ошишини билмайман. Бу бироз кейинроқ содир бўлиши мумкин", - деб тушунтиради Киммих.
Киммихнинг ушбу сўзлари бир зумда барча йирик оммавий ахборот воситалари томонидан анча жиддий қабул қилиб олинди ва кўплаб немис сиёсатчилари томонидан шарҳланди. Жумладан, Германия социал-демократик партияси соғлиқни сақлаш бўйича эксперти Карл Лаутербахнинг бунга танқидий муносабати қуйидагича:
“Унинг эмланмагани бу жуда ёмон. Киммих - ажойиб футболчи. У ковидга қарши турли акциялар олиб боради, қашшоқ мамлакатларга ёрдам беради. Лекин пандемияга нисбатан жамиятда кескинлик кучаймаса вазият ёмонлашиб бораверади. Бу унинг шахсий қарори. Бу масала бўйича биз унга босим ўтказа олмаймиз. Лекин унинг оммага бу қадар акс таъсири қолган жамоадошларига ва катта футболга салбий таъсир кўрсатади», — дейди эксперт.
Киммих ҳали коронавирусга қарши эмланмаганини тан олган - у буни «узоқ муддатли тадқиқотлар борасида камчиликлар кўплиги» билан изоҳлади. Аммо келажакда эмланиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.
«Футболчилар қанчалик юқори маош олишмасин, қонун-қоиада барчага баробар. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оддий ишчиларники билан бир хил позицияга бирлашишлари керак. Лекин Киммихни ҳам қораламоқчи эмасман. У ўз хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб қарор чиқаради”, - дейди Лаутербах.
Эмлаш бўйича Германия экспертлар кенгаши раҳбари Томас Мертенс ҳам юқоридаги гапларга қўшилади: «Йозуа Киммихнинг футболчи сифатидаги маҳоратига албатта, шубҳа қилиб бўлмайди, аммо у эмлаш жараёнларида обрўсини анча пастга туширди», - дейди вирусолог.
Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, эмланмасликнинг узоқ муддатли ёмон таъсири йўқ ёки бўлса ҳам жуда кам учрайди, бу кўплаб тадқиқотлар билан тасдиқланган. Кьолндаги Германия спорт университети профессори Инго Фробосе Йозуани юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари ҳақида огоҳлантирди: «Унда кутилиши мумкин бўлган хавф-хатарлар прагнози жуда юқори. Эмланмаган спортчилар билан боғлиқ катта муаммолар пост-коксикуляр синдромидан келиб чиқади.
Энг ёмони, бу футболчининг карьерасини тугашига олиб келиши мумкин - бу биз ҳозир кузатаётган бошқа спортчилар билан содир бўлган ва факт». Профессор ҳатто Киммихнинг сўзларини эшитишни ҳам хоҳламайди: «У шу кетишда давом этмоқчи бўлса қаттиқ адашади. Албатта, акс таъсири умуман юзага келмаслиги ҳам мумкин. Лекин у фақат энг оғир реакцияларга сабаб бўлади».
Шунингдек, ушбу воқеага «Бавария» президенти Герберт Хайнер ҳам ўз муносабатини билдирди. У эмланишни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, аммо ҳар бир кишида танлаш ҳуқуқи борлигини ҳам эслатиб ўтади.