«Челси» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Густаво Пойет 2021 йилда «Олтин тўп»га энг муносиб ўйинчи ким эканини айтди.
«Месси ёки Роналду «Олтин тўп»ни бериш керак эмас. Ушбу совринга Мбаппе ёки Салоҳ муносиб бўлишди, аммо Муҳаммад шак-шубҳасиз энг зўри.
Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида ё «Манчестер Сити», ёки «Челси», ёхуд «Ливерпуль» ғолиб чиқади. Салоҳ ҳозирда жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиб, у ўз формасини сақлаб қолса, мерсисайдликларнинг ғолиблик учун имконияти ошади. Унинг ўйин натижасига бўлган таъсири Месси, Роналду ва Мбаппеникидан кўпроқ. Африка миллатлар лигаси мусобақаси пайтида «Ливерпуль» сафида Салоҳ бўлмайди. Бу эса «Челси» ва «Манчестер Сити» учун яхши имконият.
Ўйлашимча, айни пайтда Салоҳ «Ливерпуль»нинг энг яхши футболчиси. У ажойиб ўйинчи. Салоҳнинг йўқлиги «Ливерпуль» ўйинига жиддий таъсир кўрсатади», – деди Пойет.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади.