Ёзда "канонирлар" ҳимоячи учун 16 миллион фунт тўлашди ва у бундан икки баравар қимматли бўлиши мумкин.
Япониялик мухлислар - бу ҳар қандай Европа клуби нуқтаи назаридан ўрганиш учун қизиқарли ва истиқболли бозор. Бироқ, меҳнаткаш япон халқидан ҳақиқий севги ва ҳурмат қозониш осон эмас. Ҳеч бўлмаганда, бу давлатдаги футболкаларни миллионлаб сотишни бошлаш учун кунчиқар мамлакат вакилларидан бири бирини жамоангизга олиб келиш керак бўлади. Японлар ўз меҳнатлари қадрланиши ва еътироф этилишига интилади. Шу боис оролларда “Арсенал” мухлислари унчалик кўп эмас, гарчи аввалроқ лондонликлар бирданига учта япониялик легионер – Жуничи Инамото, Ре Мияичи ва Такуму Асано билан шартнома имзолашган бўлсалар ҳам. Улар умумий ҳисобда лондонликлар сафида бор-йўғи 11 та ўйин ўтказган
Японияда "Арсенал"ни қўллаб-қувватлаш ва бу жамоага маълум даражада симпатийқ кўрсатиш эндигина бошланмоқда ва бу асосан 23 ёшли ҳимоячи Такехиро Томиясунинг муваффақиятли ўйини туфайли содир бўлмоқда. 31 август куни "канонирлар" кутилмаганда 16 миллион фунт стерлинг сарф қилиб футболчи сотиб олишди, бу пул эса Томиясу билан шартнома имзолаш учун "Болонья" ҳисобига тушди. Ўшандан бери ва яқин вақтларгача "Арсенал" жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. 10 ўйиндан иборат мағлубияциз серия, фақат 20 ноябрь куни "Ливерпуль"га қарши сафарда (0:4) узилиб қолганди, бунда Томиясунинг ҳиссасини ортиқча баҳолаш қийин.
Такехиро Томиясу Япониянинг Кюшу оролининг шимолий қирғоғидаги порт шаҳри Фукуокада туғилган. Болалигиданоқ спортга иштиёқи баланд эди, лекин дастлаб у сузиш билан шуғулланадиган икки опасининг изидан боришни орзу қиларди. Бироқ, қайсидир вақтда у бу машғулот билан хайрлашишига тўғри келди, чунки югуриш йўлакчасига йиқилганидан кейин Томиясу жағидан жароҳат олди, шу сабабли у маълум вақт ҳовузга бора олмади ва Такехиро паузани тўлдириш учун футбол ўйнашга қарор қилди.
Тез орада иқтидорли болани Фукуокада жойлашган "Барселона" футбол академиясида пайқашди. Томиясу футбол мактабида қабул қилинган усуллар бўйича машқ қила бошлади ва дастлаб улар уни ажойиб марказий ҳимоячи сифатида кўришди, аммо ёш йигитнинг ҳужумкор ишида катта салоҳият борлигини англаб, Такехиро қанотга ўтказилди ва у позицияда ҳам ажойиб ўйин кўрсатди.
Фукуокадаги "Барселона" мактаби мураббийлари Томиясунинг ота-онасига уни Испанияга олиб кетишни маслаҳат беришганидан бир неча йил ўтиб, Пиренейга кўчиб ўтишди. Аммо бу ерда тақдирнинг ўзи аралашди. Бюрократик тартиб-қоидалар туфайли каталонияликлар Томиясу учун ўқиш визаси бера олмадилар, шу сабабли Такехиронинг Европага кўчиб ўтиш ғоясидан воз кечишга қарор қилинди.
Кўп ўтмай Томиясу маҳаллий "Ависпа" Фукуока клуби академиясига кўчиб ўтди, у ерда 12 ёшида у У-15 жамоасида ўйнар эди. Такехиро 16 ёшида Япония чемпионатининг иккинчи дивизионида асосий таркибда, тез орада эса Император кубогида дебют қилди. 18 ёшида Томиясу "Ависпа" Фукуока базасида мустаҳкам ўйинчи бўлди, гарчи Японияда бу ёшда камдан-кам одам буни уддалай олади, чунки ёшлар биринчи навбатда таълим олишни афзал кўришади ва шундан кейингина футболга эътибор беришади.
2018 йил январь ойида, Томиясу ҳали 20 ёшга тўлмаганида, японияликлар янада тараққиёт учун ўз ватанларини тарк этишлари ва ҳали ҳам Европада бахт излашлари кераклиги маълум бўлди. Шундай қилиб, умидли ҳимоячи олиш имконияти учун 800 минг евродан Белгиянинг «Сент-Трюйден» клуби вос кечди. Белгияга келганида Такехиро дарҳол биринчи жиддий қийинчиликларга дуч келди - тилни билмаслик. Қизиғи шундаки, "Сент-Трюйден" раҳбарияти жамоада француз ва голланд тиллари устун бўлишига қарамай, дастлаб Томиясуга инглиз тили ўқитувчисини ёллаган. Очиғи, ўшанда ҳам клуб қандай иқтидор уларнинг чангалига тушиб қолгани ва уни яқин келажакда қайта сотиш қанчалик фойдали бўлишини тушунди.
Кейинчалик, инглиз тилини билиш Томиясуга "Арсенал" мухлисларига табрик сўзини айтиш учун фойдали бўлди, аммо бундан олдин у Белгияда ўзини кўрсатиши керак эди...
Томиясу томонидан ўз ишига бўлган масъулият 2018 йил ноябрь ойида юз берди. Эндигина терма жамоадан қайтган, у ерда жароҳат олганди. Тақвимга кўра, “Сент-Трюйден” “Андерлехт”га қарши муҳим ўйинни ўтказди ва мураббийлар штаби Такехиродан ўйнай оласанми, дея сўрашганида "Албатта, мен буни қила оламан!", деганди. Томиясу асосий таркибга кирди ва голлардан бирини киритди, "Сент-Трюйден" эса номинал фаворитни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Белгиядаги тўлиқ мавсум Томиясуга Европанинг топ чемпионатларидан кўплаб клубларнинг эътиборини тортиши учун етарли бўлди. 2019 йилнинг январьида Германиядан Такехирога қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо якунда "Сент-Трюйден" бошлиқлари япон футболчисини ёзгача сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Кейин Томиясу атрофида ҳақиқий трансфер жанги бошланди, унинг ғолиби бельгияликларга 7 миллион евро таклиф қилган "Болонья" бўлди. Миш-мишларга кўра, 2019 йилнинг ёзида ҳимоячининг Англия премер-лигасида ўйнаш имкониятлари бор эди, аммо у Апеннин оролларига боришни афзал кўрган.
"Болонья"да ҳам узоқ вақт ушланиб қолмади. У "қизил-кўклар" сафида атиги икки мавсум ўйнади, сўзсиз асосий ҳимоячи бўлди ва А Серияда 61 та ўйин ўтказди.
Таъкидлаш жоизки, Такехиро Томиясу 15 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасидан бошлаб мунтазам равишда Япония терма жамоаларига таклиф қилиниб келади. Айни дамда ҳимоячи терма жамоа сафида 28та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва ўз уйида бир кун келиб Европага кетиш ва у ерда жиддий жамоалардан бирида муҳим футболчи бўлишни орзу қилаётган ёш футболчиларга ўрнак бўлмоқда.
Шу билан бирга, кўплаб скаутлар сўнгги йилларда Япония бозорига тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Мисол учун, ўша “Сент-Трюйден”да ҳозирда бирданига етти япон ўйнаяпти, клубда эса уларнинг ҳар бирига ўрнак бўладиган кимдир бор – Такехиро Томиясу, биринчи мавсумда у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаган. Белгия ва ҳозирда Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирининг футболчиси "Арсенал" тарихидаги энг номдор япон футболчисига айланиб улгурди.
Руслан Максимов тайёрлади.