Англия Премьер-лигасининг 15-тури ўтди, аммо “Арсенал” ҳали ҳам барқарорликка эриша олмаяпти. Мавсум бошида “канонирлар” жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди. Шу сабаб, лондонликлар бир қанча трансферларни амалга оширишга мажбур бўлди.
Кейин “канонирлар” зудлик билан Бернд Ленога ўринбосар қидира бошлашди ва Аарон Рамсдейл билан шартнома имзоладилар. “Арсенал” дарвозабон сотиб олишда адашмади ва яхши ўйинчини қўлга киритди. Аммо янги муаммо пайдо бўлди – жамоа ҳужумчилари гол уришни унутди. Бу “канонирлар”ни кўп вақтдан бери хавотирга солиб келмоқда.
“Арсенал” мавсумни даҳшатли бошлашди ва дастлабки 3та ўйинда умумий 0:9 ҳисобида мағлуб бўлишди. 270 дақиқа давомида лондонликлар бирорта ҳам гол уришмади. Рамсдейл трансферидан кейин “Арсенал”нинг аҳволи яхшиланди. Лондонликлар Премер-лигада ниҳоят гол уришни бошладилар. Аммо бу яхши кўрсаткич эмас.
Артета шогирдлари “Норвич”, “Уотфорд”, “Эвертон” ва “Бёрнли»” каби жамоалар дарвозасига биттадан гол урган бўлса, беқарор ўйин кўрсатаётган “Лестер”, “Кристал Пэлас” ва “Ньюкасл” киперларини 2 гол билан хафа қилишни уддалади, шунингдек, ўша пайтда сўниб бораётган “Тоттенхэм” ва “Астон Вилла”га 3 марта гол уришди. Шу билан бирга, лондонликлар “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”га қарши ўйинларда ҳеч нарса қила олмади.
“Арсенал” “Манчестер Юнайтед” дарвозасига 2 та гол урди, аммо 3 та гол ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Жорий мавсумда “канонирлар”нинг асосий рақибларга қарши ўйинларда урган ва ўтказиб юборган голлари бўйича умумий ҳисоби 5:15 (“Тоттенхэм”га қарши ўйинни ҳисобга олган ҳолда). Шу кунгача Лондон клуби Премьер-лигада 18 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич бўйича улар лигада атиги 12-ўринни эгаллаб турибди. “Эвертон”, “Кристал Пелас”, шунингдек, АПЛга янгги қўшилган “Уотфорд” ва “Брентфорд”дан кўпроқ гол уришади.
Лондонликлар энг кўп мағлубиятга учраган жамоа ҳисобланади (6та). “Арсенал” сардори Пьер Обамеянг жаҳон даражасидаги ҳужумчи ҳисобланади. Бироқ ҳозирда жамоанинг энг яхши тўпурари яримҳимоячи Эмиль Смит-Роу бўлиб турибди, у Премьер-лиганинг жорий мавсумида бешта гол урган.
“Канонирлар”нинг ҳужумдаги муаммолари ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи навбатда Обамеянгнинг номи келади. Габонлик форвард, жамоанинг асосий юлдузи ва сардори. Футболчи 2018 йилнинг қишида Дортмунднинг “Боруссия”сидан 64 миллион евро эвазига “Арсенал”га ўтган эди. Ҳужумчи Лондон клуби сафида 13 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва ўзи учун янги лигада ажойиб ўйин намойиш этди.
Обамеянг кейинги 2 мавсумни юқори савияда ўтказди. 2018/19 ва 2019/20 йилги мавсумларда у Премер-лигада 22 та гол урди ва кетма-кет 2 йил жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Габонликлар ўтган мавсумда 10 та гол урди ва унинг натижаси тушиб кетди. Лондон клубининг яна бир аъзоси Александр Ляказетт ҳисобида яна 3 та гол бор эди.
Обамеянгнинг омадсиз даври сўнгги мавсумда бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда, буни статистик маълумотлар тасдиқлайди. 2018/19 ва 2019/20 йилги мавсумларда габонликлар 90 дақиқада ўртача 0,67 та гол урган. 2020/21 ва 2021/22 мавсумларда у ҳар бир ўйинга ўртача 0,37 тадан гол урди.
Қолаверса, ҳужумчининг ҳар бир ўйиндаги зарбалари (2,87 / 2,40) бўйича ҳам ёмонлашди; нишонга аниқ етиб борган зарбалар (1,26 / 1,07). Обамеянг зарбалар сони (35) бўйича Премер-лигада бор-йўғи 11-ўринда, бироқ айни пайтда қўлдан бой берилган имкониятларда (6) “Ливерпуль” футболчиси Диого Жота билан 5-ўринни бўлишиб турибди. Лекин бу ҳаммаси эмас. Габонлик бунгача 10 марта офсайдда қолиб кетган. Бу лигадаги олтинчи энг ёмон кўрсаткич. Футболчи томонидаги дриблинглар сони ҳар бир учрашувда 1,43 тадан 0,85 тага камайди. Бу унинг ўзига бўлган ишончини йўқотиши мумкинлигини ва муҳим дақиқаларда ташаббусни ўз қўлига олишни истамаслигидан далолат беради. Ҳатто тажрибали футболчилар ҳам Обамеянгда бўлиши мумкин бўлган психологик муаммоларни кўтара олмайди.
Габонликлар ҳар томондан танқид қилинади: мухлислар, мутахассислар ва “канонирлар” афсоналари. “Арсенал”га бир неча йиллардан бери жиддий муносабатда бўлишмаяпти - на Англияда, на Европада. Лекин барибир у мураббийлар ва футболчилар томонидан катта босимга эга ажойиб клуб.
Бошқа томондан, фақат Обамеянгни айблаш мутлақо адолатдан бўлмайди. Жамоада бошқа ҳужумчилар ҳам бор - Александр Ляказетт ва Эдди Нкетия, шунингдек, лондонликлар “Лилль”дан 80 миллион еврога сотиб олган вингер Николас Пепе. Аммо уларнинг ҳеч бири яхши ўйин кўрсатмаяпти.
Ҳозирда “Арсенал”нинг ҳужумкор футболчилар рўйхатидаги деярли барча футболчилари умидсиз кўринади. Фақатгина, Букайо Сака ва Габриель Мартинелли уларга қараганда яхши ўйин кўрсатмоқда. Лекин биринчи футболчи беқарор, иккинчиси эса жароҳатларга мойил бўлгани учун тез-тез ўйнамайди.
Баъзида “Арсенал” ҳужумчилари шунчаки ўйнашни исташмайди. Яқинда “тўпчилар” ва “Эвертон” ўртасидаги ўйин шундан далолат беради.
“Канонирлар”нинг ҳужумдаги муаммоси қоронғи. Жамоада ҳужумларни якунлаши керак бўлган 3 нафар футболчи бор, бироқ уларнинг ҳеч бири ўз вазифаларини тўлиқ бажармайди. Агар Обамеянг аввалги каби ўйин намойиш этишни бошламаса, унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.