Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Олмалиқ» таркибида майдонга тушадиган футболчилар статистикаси

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоамиз ПФЛда футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлди.

Жамоа таркибини ҳавола этишдан олдин, янги таклиф этилган футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Ёш иқтидорларни кашф этишда давом этаётган Игорь Анатольевич бу йил ҳам жамоага бир қатор биринчи лигада тўп сурган футболчиларни қабул қилди. Улар сирасига Роман Абдулов, Маъруфхон Муродов, Тимур Галимов, Сирож Ҳамроев ва Абдураззоқ Жўраевларни келтириб ўтиш мумкин. Улар ичида Ҳамроев (Машъал) ва Жўраев (Бухоро)лар бир неча йил аввал бироз олий лига баҳсларида ҳам майдонга тушишган.
Жамоа асосий таркибига киритилган 27 футболчидан 16 нафари Олимпия ва кичик ёшдаги терма жамоаларга номзод бўлиши мумкин. Айни вақтдан Олег Зотеев ва Зоҳир Пиримовлар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида БАА олимпиячиларига қарши ўйинга тайёргарлик олиб боришмоқда.

Жамоанинг тўлиқ таркиби эса қуйидагича:
Дарвозабонлар:
Павел Харчик. Туғилган санаси: 1979 йил 5 апрель. Туркманистон фуқароси. Жамоамизга Зарафшоннинг “Қизилқум”идан келиб қўшилди. Павел футболчилик фаолиятида Туркманистоннинг “Копетдоғ”, Россиянинг “Рубин”, Озарбойжоннинг “Карвон” ва “Сумгаит” жамоаларида тўп сурган. Олий лигада: 13 ўйин -21.
Тимур Ғаниев. Туғилган санаси: 1984 йил 27 январь. Ўтган мавсум яна жамоамизга қайтган Тимур футболчи сифатида Украинанинг “Металлург” (Донецк), Арманистоннинг “Бананц”, Зарафшоннинг “Қизилқум” ва Самарқанднинг “Динамо” жамоаларида фаолият олиб борган. Олий лигада: 37 ўйин -70. “Олмалиқ” сафида 12 ўйин -24.
Роман Абдулов. Туғилган санаси: 1987 йил 10 май. Жамоамизга Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клубидан келди. Роман бунгача “Пахтакор” ва “Динамо” ўринбосарлари таркибида тўп сурган. Шунингдек, у бир марта самарқандликлар таркибида олий лигада ҳам майдонга тушган. “Шўртан”га қарши баҳсда (2:3) Абдулов ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборган.
Равшан Жуманиёзов. Туғилган санаси: 1993 йил 12 май. Жамоамизга биринчи лиганинг “Хива” жамоасидан келиб қўшилган. Равшан ҳозирча олий лигада майдонга тушмаган.
Ҳимоячилар:
Шуҳрат Мусаев. Туғилган санаси: 1983 йил 5 май. Жамоага Самарқанднинг “Динамо”сидан таклиф этилди. Шуҳрат бунгача “Бухоро”, “Спартак” (Тошкент) ва “Динамо” жамоаларида тўп сурган. Олий лигада: 142 ўйин 3 гол.
Евгений Гоголь. Туғилган санаси: 1986 йил 20 январь. Россия Федерацияси фуқароси. “Олмалиқ”қа ўтган мавсумда таклиф этилган. Гоголь бунгача Россиянинг “Краснодарь”, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. Олий лигада: 38 ўйин 4 гол. “Олмалиқ” сафида 19 ўйин 3 гол.
Дарко Станоевич. Туғилган санаси: 1987 йил 12 апрель. Сербия республикаси фуқароси. Жамоага Муборакнинг “Машъал” жамоасидан келиб қўшилди. Дарко фаолияти давомида Сербия, Қозоғистон жамоаларида тўп сурган. Олий лигада: 11 ўйин.
Баҳром Юлдашев. Туғилган санаси: 1987 йил 25 июнь. Ўтган мавсумда жамоага таклиф этилган. Баҳром олий лигада “Трактор”, “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. Олий лигада: 157 ўйин. “Олмалиқ” сафида 18 ўйин.
Орифжон Мамажонов. Туғилган санаси: 1990 йил 5 февраль. Жамоага “Бунёдкор”дан ижарага ўтган. Ўтган мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби шарафини ҳимоя этган. Олий лигада: 14 ўйин 1 гол.
Миржалол Қурбонов. Туғилган санаси: 1990 йил 28 апрель. Жамоага “Насаф”дан ижарага ўтган. Фаолияти давомида Урганчнинг “Хоразм” жамоасида ўйнаган. Олий лигада: 29 ўйин.
Сирож Ҳамроев. Туғилган санаси: 1990 йил 26 май. “Машъал” жамоасидан трансфер қилинган. Ўтган мавсум биринчи лиганинг “Янгиер” жамоасида тўп сурган. Олий лигада: 14 ўйин.
Фаррух Нурлибоев. Туғилган санаси: 1991 йил 6 январь. Жамоада 2008 йилдан бери тўп суради. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 22 ўйин.
Азамат Исроилов. Туғилган санаси: 1991 йил 29 октябрь. Жамоага ўтган мавсумда қўшилган. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 7 ўйин.
Ярим ҳимоячилар:
Артём Никитенко. Туғилган санаси: 1983 йил 30 май. Россия Федерацияси фуқароси. Жамоага “Бухоро” жамоасидан келиб қўшилди. Артём 2009 йилда “Олмалиқ” шарафини ҳимоя этган. Бундан ташқари Туркманистон жамоаларида, “Андижон”, “Шўртан” ва “Бухоро” жамоаларида ҳам тўп сурган. Олий лигада: 53 ўйин. “Олмалиқ” сафида: 21 ўйин.
Олег Зотеев. Туғилган санаси: 1989 йил 5 июль. 2010 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя этмоқда. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 44 ўйин 3 гол.
Зоҳир Пиримов. Туғилган санаси: 1990 йил 6 март. “Олмалиқ” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этмоқда. Бунгача Зарафшоннинг “Қизилқум” таркибида ҳам тўп сурган. Олий лигада: 105 ўйин 6 гол. “Олмалиқ” сафида: 80 ўйин 4 гол. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби.
Маъруфхон Муродов. Туғилган санаси: 1990 йил 11 март. Жамоамизга “Машъал”дан трансфер қилинган. Ўтган мавсум “Янгиер” шарафини ҳимоя этган. Ҳозирча олий лига учрашувларида майдонга тушмаган.
Суҳроб Бердиев. Туғилган санаси: 1990 йил 12 апрель. Жамоага ўтган мавсум иккинчи даврасидан қўшилган. Футболчилик фаолияти давомида “Локомотив”, “Дўрмон спорт” жамоаларида тўп сурган. Ўзбекистон футзал терма жамоаси сафида Осиё чемпионати кумуш медали совриндори.
Достон Абдураҳмонов. Туғилган санаси: 1990 йил 5 май. “Олмалиқ” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этмоқда. Олий лигада: 79 ўйин 2 гол. “Олмалиқ” сафида 71 ўйин 1 гол. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби.
Зафар Тўраев. Туғилган санаси: 1990 йил 1 июль. Жамоада 2009 йилдан бери тўп суради. Олий лигада дебютини ўтган мавсумда ўтказди. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 2 ўйин.
Санжар Шоаҳмедов. Туғилган санаси: 1990 йил 23 сентябрь. “Олмалиқ” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этмоқда. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 38 ўйин 1 гол.
Исроил Эргашев. Туғилган санаси: 1991 йил 1 июль. “Олмалиқ” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этмоқда. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 54 ўйин 4 гол.
Ҳужумчилар:
Зафар Холмуродов. Туғилган санаси: 1976 йил 15 октябрь. Жамоамизга “Машъал” жамоасидан келиб қўшилди. Футболчилик фаолияти давомида “Насаф”, “Динамо”, “Хоразм” ва “Машъал” жамоаларида тўп сурган. Олий лигада: 369 ўйин 198 гол.
Александр Востриков. Туғилган санаси: 1984 йил 28 август. “Олмалиқ” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этмоқда. 2010 йил “Қизилқум” шарафини ҳимоя этган. Бундан ташқари Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида ҳам олий лигада иштирок этган. Олий лигада: 141 ўйин 29 гол. “Олмалиқ” сафида: 70 ўйин 15 гол.
Абдураззоқ Жўраев. Туғилган санаси: 1988 йил 8 апрель. Жамоага Косоннинг “Ерқўрғон” жамоасидан келиб қўшилган. Бунгача олий лигада “Бухоро” шарафини ҳимоя этган. Олий лигада: 33 ўйин 4 гол.
Александр Лупашко. Туғилган санаси: 1991 йил 15 февраль. “Олмалиқ” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этмоқда. Олий лигада “Олмалиқ” сафида: 8 ўйин 2 гол.
Тимур Галимов. Туғилган санаси: 1992 йил 26 март. Жамоамизга “НБУ-Осиё” жамоасидан келиб қўшилган. Олий лигада ҳозирча майдонга тушмаган.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 18:15, 13.03.2012.
Ўқилди: 9830 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.