Криштиану Роналду қайтди ва яна гол уришда давом этмоқда, лекин кўпчилик унинг Ральф Рангник жамоасида ўз ўрнини топишига жиддий шубҳа билан қарашини яшириб ўтирмаяпти. Баъзилар учун 36 ёш бу футболда якун, дегани, лекин тарихда шундай футболчилар борки, уларнинг ёши ўсган сари ўйинлари ҳ яхшиланиб бораверган. Бугун биз Премьер-лигада муваффақият қозониш учун ёши тўсқинлик қилмаган футболчиларни эслаймиз.
Фернандо Ерро, "Болтон"
Сем Эллардейс бошқалар томонидан аллақачон ҳисобдан чиқарилган футболчилардан максимал даражада фойдаланишни билади. Унинг жамоасида Жей-Жей Окоча ва Юрий Джоркаефф ўзини яхши томондан кўрсатди. Уч карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, Қатардаги бир мавсумдан сўнг Англияга кўчиб ўтган Ерро 36 ёшда эди.
Ҳимоя марказида ёки ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб, 28 марта майдонга тушди. Унинг ёрдамисиз "Болтон" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллай олмасди ва бу кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Аммо Ерро худди, мавсум охирида бутсаларини михга илганини эълон қилди.
Фердинанд Форест "Лестер Сити"
Фердинанд "Лестер" билан шартнома имзолаганида, у 37 ёшда эди. Шундай қилиб, у клуб тарихидаги энг кекса дебютантга айланди, аммо кулишнинг ҳожати йўқ - у дарҳол "Лестер" учун ўйинларда ғалаба қозонишни бошлади. Камтарона клуб барибир молиявий қийинчиликлар туфайли Премьер-лигадан тушиб кетган бўлса-да, “Лестер”да йилнинг энг яхши футболчисига айланган ва 12 та гол урган янги футболчи ҳақида ҳеч ким ёмон гапира олмади.
Тедди Шерингем "Тоттенхэм"
Шерингем 2001 йилда 35 ёшида "МЮ"нинг "Йилнинг энг яхши ўйинчиси" совринига эга чиққанди, ўшанда унда "Тоттенхэм"га қайтиш фикри пайдо бўлганди. Фергюсоннинг "Олд Траффорд"да қолиш ҳақидаги илтимосига эътибор бермай, Шерингем Лондонга қайтди. Премьер-лигадаги 10 та гол ва Лига кубогида "Челси"ни 5:1 ҳисобида мағлубият этиш, уни бекорга қайтмаганини исботлади.
Гари Спид "Болтон"
Спид "Болтон"га 35 ёшга тўлишидан бир неча ҳафта олдин етиб келди. Бу Эллардайсга 750 000 фунт стерлингга тушди. У бунга арзийди ва тезда "Болтон" ярим ҳимоясининг асосий таянчига айланди, уч мавсумда Премьер-лигада 30 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. Бу вақт ичида "Болтон" икки марта УЕФА кубоги йўлланмасини қўлга киритди.
2006/07 йилги мавсумда саккизта гол уриб, клуб тўпурарлари рўйхатида фақат Николас Анелкадан кейин иккинчи ўринни эгаллади. У 37 ёшда эди.
Златан Ибраҳимович "Манчестер Юнайтед"
"ПСЖ"даги тўрт мавсумдан сўнг, баъзилар фахрий футболчининг Премьер-лигада ўйнай олиш бўйича шубҳа қилишди. Бунга нисбатан Златан дарҳол "Манчестер худоси"га айланишини эълон қилди. У худога айланмаган бўлиши мумкин, аммо Ибраҳимович Суперкубокда ва Премьер-лигадаги дебютида ғалаба голини уриб, умидларни оқлади. февраль ойигача у Премьер-лигада 15 та гол урди ва бу 35 ёшу 125 кунлик энг кекса футболчига айланди. Сўнгги бир неча ҳафта давомида жароҳат туфайли майдонга тушмаган бўлса ҳам, у "Юнайтед"га Лига кубоги ва Европа лигасини ютишда ёрдам берди.
Гордон Страчан "Лидс"
"Манчестер Юнайтед" мухлислари Эрик Кантонани уларга сотган "Лидс"ни масхара қилишлари мумкин, аммо Стракан ҳақида бундай гапира олмайдилар. 1989 йилда жамоага келганида 30 ёшдан ошганига қарамай, Стракан 1990 йилда "Лидс"нинг юқори лигага қайтишида муҳим роль ўйнади.
Раян Гиггз "Манчестер Юнайтед"
22 мавсум, "Манчестер Юнайтед" учун 963 ўйин - бу рекордни ҳали бери ҳеч ким янгилай олмайди. Мухлислар уни ёш вингер сифатида яхши эслашса-да, унинг самарали ҳаракатлари ёши ўсган сари ҳам камаймаган. Унинг тезлиги пасайганидан сўнг марказий ярим ҳимояга ўтган Гиггз 35 ёшида Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида иккинчи совринини қўлга киритди ва ҳатто бир йилдан сўнг 36 ёшида АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.