Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки ўйинларидан сўнг Opta мутахассислари суперкомпьютерни яна ишга туширди ва жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Европа чемпионлар кубогида ғалаба қозониш учун энг юқори имконият "Арсенал"да.
"Канонирлар"нинг ғалаба қозониш имконияти 27,8%. Иккинчи ўринда “Барселона” (25,9 фоиз), учинчи ўринда “ПСЖ” (21,9 фоиз), тўртинчи ўринда “Интер” (19,8 фоиз) жойлашган.
Бундан ҳам пастроқда “Бавария” (3 фоиз), “Реал” (0,9 фоиз), “Астон Вилла” (0,8 фоиз) ва “Боруссия” (0 фоиз).













