Кириш Регистрация

«Барселона» «Бенфика»нинг энг яхши тўпурарига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» грециялик ҳужумчи Вангелис Павлидиснинг ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда. Каталония клуби раҳбарияти Португалиянинг «Бенфика» клуби футболчисини Ферран Торрес жамоани тарк этган тақдирда ёки Мадриднинг «Атлетико»сидан Хулиан Альварес трансфери амалга ошмай қолса, муқобил вариант сифатида кўрмақда. Бу ҳақда AS нашри хабар беради.

Манбанинг маълумотига кўра, 27 ёшли форвард «Барселона»нинг шорт-листидан ўрин олган. Бу трансферни амалга ошириш жуда мураккаб кечиши мумкин, чунки яқинда Европада Лигаси саралаш ўйинида 4 та гол урган ўз етакчисини «Бенфика» қўйворишни истамаяпти.

Ўтган мавсумда Павлидис ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйиб, жамоасининг энг яхши тўпурарига айланганди, шунингдек, 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали грециялик ҳужумчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:22, 31.07.2026.
Ўқилди: 1120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик