Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Романо Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиқлади

Баҳо:
+1 | -

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш билан можародан сўнг жамоа қароргоҳини тарк этган эди. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо ушбу вазият тафсилотларини маълум қилди.

"Криштиану Роналду жуда қаттиқ ранжиган. У Жорже Жезуш унга ҳиёнат қилганини ҳис қилмоқда. Мураббий уни 30 дақиқа давомида қиздириш машқларини қилдирди, аммо барибир майдонга туширмади. Роналду Жезуш билан гаплашган, мураббий эса очиқчасига узр сўрашга тайёрлигини билдирган, бироқ кейин бундай қилмаган.

Бунинг ўрнига у таркибни ўзи белгилашни исташи ҳақида гапира бошлаган. Айнан шу пайтда улар ўртасидаги муносабатлар бутунлай бузилган ва Роналду жамоа қароргоҳини тарк этган.

Ҳозир вазият жуда кескин. Энди Роналду кейин қандай йўл тутишини ўзи ҳал қилиши керак. Жезуш ҳам яқин вақт ичида бу вазият бўйича фикр билдиради. Роналду ва терма жамоа ўртасидаги муҳит ҳозир жуда таранг", — дея Романонинг сўзларини The Touchline келтирди.

Португалия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 4 октябрь куни ўз майдонида Норвегияга қарши ўтказади.

Киритилди: 21:59, 02.10.2026.
Ўқилди: 3843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик