«Бенфика»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда мураббийлик қилаётган Антониу Симойнш Криштиану Роналдуни худбинликда айблади. Симойншнинг фикрича, жаҳон футболи тарихидаги энг яхши тўпурар ўзини ҳаддан ташқари кўп нарсага ҳақли деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш учун тайёрлаган баёнотини эълон қилган эди. Унда Норвегияга қарши ўйинда Роналдуни 30 дақиқа майдонга тушириш ҳақидаги ваъда бажарилмагани учун узр сўралган. Роналду баёнотда ўзини Пеле ва Диего Марадона даражасидаги футболчи деб атаган.
«Мен қирол Эйсебио билан бирга ўйнаганман, Пеле ва Марадона билан мулоқот қилганман. Мен ҳеч қачон бундай ҳолатга дуч келмаганман. У худбин», — деб Симойншнинг сўзларини келтиради O Jogo.
У Роналдуни терма жамоага фойда келтириш учун ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга тушиш шарт эмаслигини қабул қилишга чақирди.













