Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Кейн: «Роналду рекордини янгилаш мумкин»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги голлар бўйича рекордини янгилаш имкониятига баҳо берди.

33 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Чехияга қарши 3:0 ҳисобида якунланган учрашувда дубль қайд этди. Энди унинг Англия терма жамоаси сафида 125 та ўйинда 91 та голи бор.

Терма жамоалар тарихидаги энг кўп гол уриш рекорди Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик футболчи миллий жамоа сафида 234 та учрашувда 146 та гол урган.

«Аввало 100 та гол маррасига етиб олишим керак, кейин кўрамиз. Албатта, Роналдунинг рекордини янгилаш мумкин. Мен 30 ёшдан анча ўтганидан кейин ҳам энг юқори даражада ўйнаган кўплаб футболчиларни кўрганман», — дея Кейннинг сўзларини The Touchline келтирди.

Сешанба куни «Бавария» ҳужумчиси Англия терма жамоасида ўтказилган ўйинлар сони бўйича собиқ дарвозабон Питер Шилтоннинг рекордини ҳам такрорлади.

Киритилди: 05:39, 07.10.2026.
Ўқилди: 284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик