"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд 2026 йилги "Олтин тўп" соврини кимга топширилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.
"Кейннинг статистикаси шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Харри "Олтин тўп" соҳиби бўлиши керак", — деб ёзди Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси ижтимоий тармоқда.
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Чехияга қарши 3:0 ҳисобида якунланган учрашувда Кейн дубль қайд этди.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили нуфузли индивидуал соврин "ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усман Дембелега насиб этган эди.













