Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ҳужумчи Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги воқеалар ва қароргоҳни тарк этиш сабаблари ҳақидаги баёноти юзасидан берилган саволга жавоб қайтарди.
41 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши 4:2 ҳисобида якунланган учрашув олдидан Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди. Жезуш мазкур баҳсда Роналдуни захира ўриндиғида қолдиришни режалаштирган. Бунга қадар ҳужумчи Норвегияга қарши сафардаги 2:1 ҳисобида якунланган ўйинда ҳам майдонга тушмаганди.
«Мен Лейрияда эдим, ёшлар терма жамоасининг ўйинини томоша қилдим. Ҳозир баёнотни ўқиб чиқаман, ҳозирча айтадиган гапим йўқ», — дея Жезушнинг сўзларини A Bola нашри келтирди.
Роналду ўз баёнотида мураббий унга берган ваъдасини икки марта бузганини маълум қилди. Шунингдек, у Данияга қарши ўйин олдидан Жезушнинг матбуот анжумани учун келишилган асосий фикрларни ҳам санаб ўтди.













