Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳозирда Испаниянинг "Бетис" жамоасида тўп сураётган ўз тарбияланувчиси Трой Пэрроттни қайтаришни истамоқда. Бу ҳақда Estadio Deportivo хабар берди.
Бироқ "Бетис"да яқинда жамоага келиб қўшилган ҳужумчининг эҳтимолий кетиши борасида хавотир йўқлиги айтилмоқда. Сабаби, ирландиялик футболчининг шартномасида 100 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.
Пэрроттнинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Ўтган ёзда "Бетис" ҳужумчини атиги 16 миллион еврога харид қилган эди. У севильяликлар сафида барча мусобақалар ҳисобида еттита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













